Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Болажонларга президент совғалари топширилди

30.12.2017

Қўқон шаҳридаги 51-сонли мактабгача таълим муассасасида, “Қўқон-1912” футбол клуби қошидаги “Жажжи шунқорлар”  футбол гуруҳлари ташкил этилган. Куни кеча таълим масканига болажонларга аталган “Президент совғаси”  етиб келди.

photo_2017-12-30_06-08-28

51-сонли таълим муассасасида янги йилга бағишланган байрам тадбири уюштирилди. Тадбирда ота-оналар, маҳалла фаоллари ҳамда “Қўқон-1912” жамоасининг мураббий ва футболчилари иштирок этишди.  Давлатимиз раҳбарининг болажонларга аталган совғаси барча болажонлар ва уларнинг мураббийларини хурсанд қилиб юборди.

 

photo_2017-12-30_06-08-44

Совғаларни болаларга ўзлари севган футболчилари топширишлари эса уларнинг хурсандчиликларини икки ҳисса оширди. Тадбирда иштирок этган жамоамиз катта мураббийи  Азиз Тўхтабоев ҳамда футболчилар  Жалил Кимсанов, Собир Ҳамидовлар болажонларни янги йил билан қутлаб, улардан келажакда ватанимиз равнақига ҳисса қўшадиган буюк инсонлар етишиб чиқишига умид билдирдилар.

photo_2017-12-30_06-08-40

Байрам болажонларнинг шўх-шодон рақслари ва қўшиқлари билан янада файзли ўтди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО