Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
УЧ НАФАР ФУТБОЛЧИМИЗ ОЛИМПИЯ ТЕРМА ЖАМОАСИДА

05.01.2018

Маълумки, Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Рашван Ҳайдаров бошчилигидаги Олимпия терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионатида иштирок этиш учун кеча тунда Хитойга йўл олишди.

Терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров якуний таркибга 23 нафар футболчиларни киритган. Улар орасида “Қўқон-1912”нинг уч нафар аъзоси ҳам бор. Булар Ойбек Рустамов, Жавоҳир Сидиқов ва Андрей Сидоров.

Олимпия терма жамоаси таркиби билан танишинг:

Дарвозабонлар: 12.Дилшод Ҳамроев (“Навбаҳор”), 1.Ботирали Эргашев (“Пахтакор”), 21.Раҳимжон Давронов (“Машъал”);

Ҳимоячилар: 2.Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), 3.Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), 4.Акром Комилов (“Бунёдкор”), 5.Аббосжон Отахонов (“Навбаҳор”), 20.Достон Турсунов (“Нефтчи”), 13.Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”), 18.Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), 15.Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”);

Ярим ҳимоячилар: 17.Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), 7.Одил Ҳамробеков (“Насаф”), 10.Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”), 8.Жасурбек Яхшибоев (“Пахтакор”), 6.Азизжон Ғаниев (“Насаф”), 16.Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”), 14.Абдужамол Исроилов (“Нефтчи”), 23.Суҳроб Нуруллоев (“Пахтакор”);

Ҳужумчилар: 9.Забиҳилло Ўринбоев (“Пахтакор”), 22.Бобир Абдихолиқов (“Насаф”), 11.Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, вакилларимиз гуруҳ учрашувларини қуйидаги тақвим асосида ўтказишади:

9 январь соат 16:30 Қатар – Ўзбекистон

12 январь соат 13:00 Ўзбекистон – Хитой

15 январь соат 13:00 Уммон – Ўзбекистон

*Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО