Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Пенальтига бой бўлган ўйин

08.01.2018

Бугун Тошкентдаги йиғин ўтказаётган жамоамиз биринчи назорат учрашувни ўтказди. Учрашув футболчиларимиз учун омадли бошланди.  Мурод Холмуҳаммедов 7-дақиқада пенальтидан ҳисобни очди.

24-дақиқада Акрам Баҳриддинов ҳисобни тенглаштирди. 40-дақиқада муборакликлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Захирадан майдонга тушган Сардор Раҳмонов муборакликларни олдинга олиб чиқди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида футболчиларимиз гол уриш имкониятига эга бўлишди. Рақибларимизни дарвоза тусини голдан сақлаб қолди.

Иккинчи бўлимда таркибимиз тўлиқ янгиланди. Майдонга бир қатор тажрибали ўйинчилар билан бир қаторда синовда бўлиб турган ёш футболчилар тушишди. Иккинчи тайм бошида яна пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Бу сафар Жалил Кимсанов пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

Учрашувнинг қолган қисми тенг курашлар остида ўтди. Жамоалар навбат билан ҳужумлар ташкил этишди. Аммо улардан оқилона фойдаланиш насиб этмади.

96-дақиқада Санжар Зокиров учинчи бор дарвозабонимизни доғда қолдирди. Ушбу ўйин томонларнинг келишувига кўра, бир соатдан бўлиб ўтди. Аниқроғи, ҳар бир тайм бир соатдан ўйналди. Бундан мақсад янги футболчиларни кўздан кечириш эди.

Учрашув якунланиши арафасида Абдуллох Олимов тўртинчи марта дарвозамизни ишғол этди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, Абдуллох жамоасининг бешинчи голига муаллифлик қилди.

Натижада биринчи назорат учрашуви йирик мағлубият билан якунланди. Иккинчи таймда жамоамиз сафида бир қатор ёш футболчилар ҳаракат қилишганини таъкидлаш жоиз.

 

Назорат учрашуви

“Қўқон-1912” – “Машъал” – 1:5 (1:2)

Голлар: М. Холмуҳаммедов (пен), – А. Баҳриддинов, С. Раҳмонов (пен), С. Зокиров, А. Олимов 2 та.

Бош ҳакам: А. Нажафалиев.

“Қўқон-1912”: М. Абдуллаев, М. Холмуҳаммедов, А. Холмуродов, А. Мерзляков, Ж. Ҳасанов, Д. Ҳошимов, Б. Акрамов, С. Бердиев, Қ. Рўзиев, Н. Отақўзиев, Б. Пардаев.

Захира: А. Ашуров, М. Ҳасанов, И. Маликжонов, С. Ҳамидов, Р. Мелибоев, Ж. Кимсанов, И. Раҳимов, И. Таран, Ж. Абдуҳолиқов. Х. Жакпаров. Ў. Юсупов, И. Абдуллаев.

“Машъал”: Ж. Ильясов, Ш. Қиличев, И. Шойқулов, М. Убайдуллаев, Б. Қосимов, А. Шодмонов, С. Абдураимов, М. Сафаров, А. Баҳриддинов,  Н. Павленко, Х. Муртазоев.

Захира: Б. Носиров, М. Камолов, М. Мелиев, С. Мелиев, А. Иноятов, Ҳ. Алиқулов, М. Тошпўлатов, А. Бегимқулов, Ш. Эшбўтаев, А. Олимов, С. Раҳмонов, С. Зокиров, Ф. Ҳасанбоев.

 

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО