Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎФФ президенти Умид Ахмаджонов Қўқонга ташриф буюрди.

13.01.2018

Фарғона вилояти футбол федерацияси фаолияти билан танишиш мақсадида Фарғонага ташриф буюрган ЎФФ президенти Умид Ахмаджонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ куннинг иккинчи ярмида Қўқон шаҳрига етиб келди.
ЎФФ президенти Қўқондаги “Марказий” стадионда бўлиб, бу ерда давом этаётган реконструкция ишлари билан батафсил танишди. Жамоа раҳбарлари билан бўлган суҳбатда Умид Ахмаджонов стадионларда футболчилар, матбуот ходимлари, юқори мартабали меҳмонлар ва мухлисларга яратиладиган шароитларни максимал даражада юқори сифатга олиб келиш барчамиз учун энг биринчи вазифа бўлиши лозимлигини таъкидлади.
photo_2018-01-12_23-12-48 (2) копия копия
“ Қўқон ўзбек футболининг ватани , биз бу шахарда футболимизнинг кўплаб юбилейларини нишонлаймиз. Бу йил “Марказий” стадион кўриниши гўзал бўлиши лозим, чунки биз бу ерда ўзбек футболининг 105 йиллигини байрам қилмоқчимиз. Бунинг учун федерация ҳам қараб турмайди. Биз сизларга қўлимиздан келган барча ёрдамни берамиз“-деди Умид Ахмаджонов.
ЎФФ президенти “Марказий” стадионнинг реконструкция режаси билан танишгач, ўзининг қимматли тавсия ва маслахатларини берди.
photo_2018-01-12_23-17-45 копия копия
Умид Аҳмаджонов бир гуруҳ футбол мухлислари билан ҳам учрашди. Жамоамизнинг содиқ мухлислари ЎФФ президентига , мухлислар клубининг футболкасини эсдалик сифатида топширишди.
“Қўқонда футболни жуда хам яхши кўришларини биламиз. Қўқонлик мухлислар бу борада республикамизда барчага ўрнак бўлмоқдалар. Сизлар жамоанигизни янада чиройли тарзда қўллаб турсаларинг , футболчилар ҳам албатта сизларни хурсанд қилишади. Биз эса мухлислар учун барча қулайликларни яратишга ҳаракат қиламиз ”-деди ЎФФ президенти.
Ўз навбатида мухлислар ҳам ЎФФ президентига футболимиздаги ислоҳотлар, мухлисларга яратилаётган қулайликлар ва уларни ўйлаб ўйин вақтларини кечки соат 18-00дан кейин бошлаш ҳақида чиқарилган қарордан миннатдор эканликларини баён этдилар.
photo_2018-01-12_17-28-31 копия копия
ЎФФ прездентига ҳамроҳ бўлган ПФЛ раҳбари Омон Ғофуров ва ишчи гуруҳ Учкўприк туманидаги стадион билан хам танишдилар. Бу стадионда “Қўқон-1912”нинг аёллар жамоаси тўп сурадиган бўлди. Мутахассислар стадионда бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни белгилаб бердилар
photo_2018-01-12_23-12-48 копия копия
photo_2018-01-12_23-17-49 копия копия
photo_2018-01-12_23-12-42 копия копия

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО