«Ватан ҳимоячилари куни» билан табриклаймиз!

14.01.2018

Бугун 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни”. Шу муносабат билан “Қўқон-1912” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар номидан Қуролли кучлар ходимлари ва Ватанимиз посбонларини ҳамда юртимизнинг барча ўғлонларини Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз!

Бугунги тинч ва осойишта, фаровон ҳаётимиз мамлакатимиз Қуролли Кучлари томонидан ишончли тарзда ҳимоя қилиниб келинмоқда, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган уғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, ардоқласак арзийди.

Куролли кучларимиз посбонлари ватанимиз сарҳадларини мустаҳкам ҳимоялаб келаётганликлари учун осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч ва ободдир.

Яна бир бор барчани Ватан ҳимоячилари куни – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26  йиллиги байрами муносабати билан  самимий муборакбод этамиз!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО