Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ДЕРБИДА ЖАНГОВОР ДУРАНГ

14.01.2018

Тошкентда йиғин ўтказаётган жамоамиз иккинчи назорат учрашувини ўтказди. Бу сафарги рақиб  “Навбаҳор” бўлди.

Учрашувни футболчиларимиз анча фаол тарзда бошлашди. Биринчи дақиқада Суҳроб Бердиев  рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқаётган эди. Аммо ҳужумчимиз ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Бугун жамоамиз тарбияланувчси Авазхон Маматхўжаев «Навбаҳор» сафида анча мазмунли ўйин кўрсатди. Ушбу ёш ўйинчи ижара асосида “Навбаҳор”да ўйнайдиган бўлди.

22-дақиқада рақибларимиз ўз жарима майдончалари ичида Суҳроб Бердиевга нисбатан қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам эса пенальти белгилади. Пенальтини Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб ҳисобни очди.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида вакилларимизда рақиб дарвозасини ишғол этиш учун бир қатор вазиятлар вужудга келди. Бироқ улардан унумли фойдалана олмадик. Натижада ўйининг биринчи қисми шу ҳисобда интиҳо топди.

Иккинчи таймни ҳам футболчиларимиз фаол бошлашди. 49-дақиқада Игорь Таран жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади.

67-дақиқада футболчиларимиз кетма-кет чиройли, комбинацион ҳужумлар уюштиришди. Сўнгги тўп узатишларда хатоликлар бўлди.

72-дақиқада наманганликлар ҳисобни тенглаштиришга яқин келишди. «Навбаҳор» футболчилари жарима зарбасини тепишди. Зоҳир Пиримов тепган тўп дарвозамиз тўсинидан қайтди.

77-дақиқада чиройли ҳужум ташкил этдик. Захирадан майдонга тушган  Баҳодир Акрамовнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ажойиб ҳужумлар, кетма-кет зарбалар вакилларимиз томонидан ижро этилди. Бироз омад келмади, акс ҳолда ҳисоб ўзгариши мумкин эди.

89-дақиқада “Навбаҳор” футболчилари жарима тўпидан ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи – Аюбхон Нўъмонов. Нўъмоновнинг зарбаси идеал бўлди. Абдуллаев  тўп йўналиши тўғри топган эди. Дарвозабонимизнинг қўлига теккан тўп охир оқибат дарвозамиздан ўрин олди.

Шу тариқа вакилларимиз назорат учрашувида жанговор дуранг қайд этилди.

 

Назорат учрашуви

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” – 1:1 (1:0)

Бош ҳакам: В. Цейтлин.

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов – 22 (пен). – Аюбхон Нўъмонов – 89.

“Қўқон-1912”: Ўткир Юсупов, Даврон Ҳошимов, Мурод Ҳолмуҳаммедов, Акмал Холмуродов, Александр Мерзляков, Жамшид Ҳасанов, Қувондиқ Рўзиев, Дониёр Ҳасанов, Суҳроб  Бердиев, Игорь Таран, Баҳодир Пардаев.

Захира: Музаффар Абдуллаев, Азиз Ашуров, Иқбол Маликжонов, Жалил Кимсанов, Баҳодир Акрамов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Ойбек Мирзоҳидов, Иброҳим Раҳимов, Носир Отақўзиев, Собир Ҳамидов.

«Навбаҳор»:  Мирзоҳид Маматхонов, Авазхон Маматхўжаев, Жаҳонгир Меҳмонов, Илҳом Бойдедаев, Мирзоҳид Ғофуров, Зоҳир Пиримов, Остон Ўрунов, Дилшод Шарофутдинов, Аюбхон Нўъмонов, Азизбек Турғунбоев, Азамат Алланиёзов.

Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Равшан Хурсанов, Аббос Ғуломов, Акмал Турғунбоев, Шоҳзамон Хайруллаев.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО