“ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ҲОКИМ КУБОГИ-2018”: ТОЖИКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН КЛУБЛАРИ БИЛАН МУЗОКАРА ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

20.01.2018

Хабарингиз бор, ҳар йили Фарғонада анъанавий тарзда “Вилоят Ҳоким Кубоги” мусобақаси ўтказилиб келинади. Бу йилги турнир олдинги йиллардан бироз фарқ қилиши мумкин. Аниқроғи, 28 январь куни старт олиши кутилаётган мусобақа халқаро турнир мақомини олиши кутилмоқда. Айни дамда мусобақа ташкилотчилари Тожикистон ва Қирғизистон клублари билан музокара олиб боришмоқда. Агар келишувга эришилса, “Фарғона вилоят ҳоким кубоги-2018”да қўшни республика жамоалари ҳам қатнашишади.

Бундан ташқари, турнирда Ўзбекистон Суперлигаси ва Про-лигаси жамоалари иштирок этишади. Тез кунда турнир иштирокчилари ва тақвими эълон қилинади.

Айтганча, Фарғона вилояти футбол федерацияси ушбу мусобақанинг савиясини ошириш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширишмоқда.  Мусобақада қатнашиш истагида бўлган Суперлига ва Про-лига клублари Фарғона вилояти футбол федерациясига мурожаат этишлари мумкин.

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО