Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Навбатдаги йиғин Фарғонада.

25.01.2018

Жамоамиз янги мавсумга тайёргарликни 2-босқичини Тошкент шаҳрида ўтказди. “Бухоро” жамоаси билан бўлиб ўтган назорат ўйинидан сўнг футболчиларимизга қисқа муддатли таътил берилди.
Мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичини жамоамиз футболчилари Фарғона шаҳрида олиб боришади. Уч кунлик дам олишдан  сўнг футболчиларимиз 27-январ куни Фарғона шаҳрида тўпланишади. Фарғонада 28-январдан 10-февралга қадар “Ҳоким кубоги” мусобаси бўлиб ўтади. “Қўқон-1912” жамоаси “Ҳоким кубоги” турнирида иккита таркиб билан иштирок этишни мақсад қилган.
Фарғона вилоят футбол федерациясидан бизга маълум қилишларича “Қўқон-1912” жамоасининг асосий таркиби  Фарғонадаги дастлабки учрашувини 28-январь куни , суперлигада иштирок этиши аниқ бўлган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан ўтказади. Фарғонадаги йиғин давомида таркибимизга янги футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.
Тез орада “Ҳоким кубоги” турнирининг тўлиқ тақвимини  сиз азиз мухлисларга тақдим қиламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО