Навбатдаги йиғин бошланди, таркибга легионерлар қўшилди

27.01.2018

«Қўқон-1912» жамоаси футболчилари янги мавсумга тайёргарликни навбатдаги босқичини бошлашди.
Кеча жамоа аъзолари ўзларининг Қўқондаги қароргоҳларида тўпланишди ва Учкўприкдаги стадионда дастлабки машғулотларни ўтказишди.
Жамоа таркибига Сербия давлатидан икки нафар футболчи ҳамда бир мураббий қўшилди. Мухлисларимизга яхши таниш бўлган ҳимоячи Дарко Гожкович яна жамоамиз йиғинларига қўшилди. Яна бир янги футболчи эса Сербия супер лигаси вакили «Рад» жамоасидан таклиф этилди. Ҳужумчи Ненад Лукич мураббийларимиз кўригидан ўтади.
Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасида 2012-2014 йилларда фаолият олиб борган Дражен Дукич бундан буёғига Нўъмон Ҳасановга ёрдам беради.
Жамоамиз бугундан Фарғонага шаҳрига кўчиб ўтади. Эртага эса Фарғонада бошланадиган «Ҳоким кубоги-2018» мусобақасида иштирокимизни бошлаймиз.

photo_2018-01-26_18-30-42

photo_2018-01-26_18-30-37

photo_2018-01-26_18-30-15

photo_2018-01-26_18-30-33

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Xorazm26
2OKMK26
3Navbahor24
4Bunyodkor24
5Dinamo24
6Nasaf24
7Buxoro23
8Qizilqum23
9Neftchi22
10Andijon22
11Qo'qon-191222
12Paxtakor10
13Mash'al10
14Sho'rtan20
U-21 биринчилиги
#КлубЎО