Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ВИЛОЯТ ҲОКИМ КУБОГИ-2018” КУНДАЛИГИ: ИККИНЧИ КУН

30.01.2018

Мусобақанинг иккинчи куни ҳам муросасиз ва кескин курашлар остида ўтди. Ўтказилган тўртта учрашувда кўплаб голлар киритилди.

 

“ТОШЛОҚ”НИНГ ИРОДАЛИ ҒАЛАБАСИ

“В” гуруҳи тақвимида бироз ўзгариш бўлди. Шунинг учун ушбу гуруҳдаги биринчи ўйинда “Тошлоқ” ва Ўз Тонг Конг Хо” жамоалари майдонга тушишди.

Мазкур баҳс Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотиралаш мақсадида бир дақиқалик сукут билан бошланди.

photo_2018-01-30_05-18-47

Биринчи бўлимда Ориф Маматказин бошқараётган “Ўз Тонг Конг Хо” жамоаси ҳисобни очди.

Иккинчи таймда ҳужумкор ўйин намойиш этган тошлоқликлар Жаҳонгир Юсубжонов ва Сардор Соиповлар голлари эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”

“Б” гуруҳи

1-тур

“Тошлоқ” – “Ўз Тонг Конг Хо” – 2:1

Ҳакамлар: Ғ. Жўраев, Р. Фозилов, М. Мажидов.

“Тошлоқ”: А. Пахриддинов, А. Шарипов, Ж. Юсубжонов, М. Акбаралиев, М. Мамаризаев, О. Абдуҳакимов, Х. Қозоқов, Д. Турсунзода, С. Отриқов, С. Соипов, А. Мирзаев.

Зихира: Ж. Холматов, Ғ. Саттров, А. Мўйдинов, Б. Муҳаммаджонов, А. Ҳамидхўжаев, Д. Мўйдинов, Д. Каримжонов.

 

ГОЛЛАР ШОУСИ

Гуруҳдаги иккинчи учрашув голларга бой бўлди. Киргулидаги “Нефтчи СК” стадионига ташриф буюрган мухлислар саккизта голнинг гувоҳига айланишди.

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”

“Б” гуруҳи

1-тур

“Навбаҳор” – “Ёзёвон лочинлар” – 4:4

 

 

“ИФТИХОР” ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ

Олтиариқнинг “Ифтихор” жамоаси “Вилоят ҳоким кубоги-2018” мусобақасини ғалаба билан бошлади. Нодир Қўзибоев шогирдлари Про-лига вакили Жиззахнинг “Зомин” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. “Ифтихор» таркибига Олий лигада тўп сурган Отабек Ҳайдаров, Ҳасанбой Эргашев, Саид Абдужабборов ва Турсунбой Ҳусановлар қўшилишди. Ушбу футболчилар “Зомин”га қарши ўйинда майдонга тушишди ва жамоаларининг ғалабасига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”

“С” гуруҳи

1-тур

“Ифтихор” – “Зомин” – 2:1

Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов, А. Маражабов, З. Абдураҳмонов.

Голлар: Отабек Ҳайдаров – 18, Муҳиддин Юсупов – 49. – Достон Тошматов – 56.

“Ифтихор”: Аҳмедов, Т. Ҳусанов, О. Муҳиддинов, Ж. Қувваталиев, Ф. Охунов, О. Ҳайдаров, Ҳ. Эргашев, М. Юсупов, К. Мамадалиев, С. Абдужабборов, А. Тиллаволдиев.

Захира: Ҳ. Муҳаммаджонов, О. Комилов,  О. Аҳматов, Д. Турдиқулов, А. Абдуллаев, А. Мамуров, Ш. Туронов.

 

ИККИТА ПЕНАЛЬТИ БЕЛГИЛАНГАН ЎЙИНДА ҚЎҚОНЛИКЛАР ҒОЛИБ

“Қўқон-1912” ўринбосарлари “Вилоят ҳокими кубоги-2018”ни ғалаба билан бошлашди. Муҳсин Низомиддинов шогирдлари “Турон”га қарши учрашувда ҳужумкор футбол намойиш этишди.

Ўйинда қўқонликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.  Мазкур учрашувда иккита гол пенальтидан киритилди. 55-дақиқада “Турон” футболчилари пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Аброр Раҳмонов пенальтини аниқ амалга ошириб, “Турон” жамоасини олдинга олиб чиқди.

photo_2018-01-30_04-48-26

Орадан икки дақиқа ўтиб, энди “Турон” дарвозасига пенальти белгиланди. Иқбол Маликжонов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. 61-дақиқада Дилшод Баратов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, қўқонликларни олдинга олиб чиқди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”

“С” гуруҳи

1-тур

“Қўқон-1912-2” – “Турон” – 2:1 (0:0)

Ҳакамлар: С. Раҳмонов, Ж. Ҳакимов, М. Ваҳобов.

Голлар: Иқбол Маликжонов- 57 (пен), Дилшод Баратов-61. – Аброр Раҳмонов-55 (пен).

“Қўқон-1912-2”: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Дониёр Тўлашев, 6. Дилшод Баратов, 7. Рамзбек Исақов, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 10. Иброҳим Мухторов, 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 19. Достон Мелиқўзиев, 22. Мўмин Содиқжонов, 26. Сардор Исақов, 29. Иқбол Маликжонов.

Захира: Муҳаммадали Собиров, 11. Исмоил Толипов, 18. Беҳзод Каримов, 23. Хуршид Асқаралиев, 24. Маъмур Раҳимов, 31. Шукур Мўминов, 33. Аваз Юсуфжонов.

“Турон”: 1. Сухайл Жўраев, 2. Абдулла Абдурашидов, 4. Жасур Юлдошалиев, 5. Мирзоҳид Акбаров, 6. Мирзоҳид Аҳмедов, 7. Асад Комилов, 11. Абдуқаҳҳор Ўктамов, 12. Миржалол Жўралиев, 21. Азиз Исомиддинов, 22. Ҳасан Расулов, 23. Ойбек Мирзоҳидов.

Захира: 10. Имин Иминов, 14. Муҳаммад Юсупов, 15. Аброр Раҳмонов, 17. Ўлмас Раҳмонов, 19. Исмоил Охунжонов, 20. Алишер Омонов, 35. Жавоҳир Ҳалимов.

 

Бугун асосий таркибимиз ўйнайди

Бугун “А” гуруҳида учта ўйин бўлиб ўтади. Дастлаб “ФарДУ” стадионида “Қўқон-1912” жамоаси Қувасойнинг “Цементчи” жамоасига қарши майдонга тушади. Ўйин соат 11:00да бошланади.

 

Бугунги ўйинлар анонси билан танишинг:

2-тур

30 январь (сешанба)

Цементчи – Қўқон-1912   ФарДУ стадиони  соат 11:00

Истиқлол – Ўш     ФарДУ стадиони  соат 15:00

Нефтчи – Машъал     Нефтчи СК    соат 15:00

 

Барча мухлисларнинг стадионга таклиф этиб қоламиз.

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО