Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЙИРИК ҲИСОБДАГИ ҒАЛАБА

30.01.2018

Учрашув кутилганидек шиддатли бошланди.  7-дақиқада жарима тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 26-дақиқада ажойиб комбинация ташкил этдик. Сўнгги паллада Баҳодир Пардаевнинг зарбасига аниқлик етишмади. 28-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни очишди. Баҳодир Пардаев рақиб дларвозасини аниқ нишонга олди. Орадан бир дақиқа ўтиб ҳисобни оширишимиз мумкин эди. Носир Отақўзиевнинг боши билан берган зарбасини рақиб дарвозабони қийинчилик билан қайтариб қолди.

37-дақиқада ҳисобни оширдик. Жаримадан оширилган тўпни Баҳодир Пардаев боши билан қувасойликлар дарвозасига аниқ йўллади.

42-дақиқасида бугун туғилган кунини нишонлаётган Носир Отақўзиев рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Биринчи тайм шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимни футболчиларимиз шиддатли тарзда бошлашди.  52-дақиқада Жамшид Ҳасановнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 55-дақиқада Жамшид Тўрақулов ҳисобни қисқартирди. 67-дақиқада футболчиларимиз чиройли комбинация ташкил этишди. Носир Отақўзиев қулай вазиятга чиқиб бориб, зарба берди. Рақиб посбони ўз ўрнида.

75-дақиқада бурчак тўпидан кейин футболчиларимиз тўртинчи голни киритишди. Жарима майдончасида керакли жойда пайдо бўлган Игорь Таран рақиб дарвозасини ишғол этди.

83-дақиқада сербиялик легионер Ненад Лукич жамоамизнинг бешинчи голига муаллифлик қилди.

Учрашув якунига қадар шу ҳисоб ўзгаришсиз қолди. Натижада жамоамиз “Вилоят ҳоким кубоги-2018”даги  биринчи ғалабасини қўлга киритди.

 

“Вилоят Ҳоким Кубоги-2018”

“А” гуруҳи

2-тур

“Қўқон-1912”  – “Цементчи” – 5:1 (3:0)

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Равшан Кападзе, Шохрух Аъзамов.

Назоратчи: А. Ўринов.

Голлар: Баҳодир Пардаев – 28, 37, Носир Отақўзиев – 42, Игорь Таран-75, Ненад Лукич-83.  –  Жамшид Тўрақулов-55.

«Қўқон-1912»: 12. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов (14. Дониёр Ҳасанов-46), 7. Жамшид Ҳасанов (23. Александр Мерзляков-70), 9. Носир Отақўзиев (17. Игорь Таран-70), 18. Баҳодир Пардаев (11. Ненад Лукич-46), 19. Суҳроб Бердиев (8. Собир Ҳамидов-70), 77.Мурод Ҳолмуҳаммедов, 26. Акмал Холмуродов (5. Жалил Кимсанов-46), 27. Даврон Ҳошимов, 70. Қувондиқ Рўзиев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев.

«Цементчи»: 80. Шуҳрат Раҳмонов, 2. Бобур Исроилов 4. Зафар Исроилов, 5. Элбек Қорабоев,  7 . Шохруҳ Муродов, 8. Азиз Фозилов, 10. Маматвали Нуриддинов, 13. Жамшид Қобилов,15. Нозим Бобожонов, 18. Жамшид Тўрақулов, 19. Эламон Каримов.

Захира: 1. Нодир Муҳаммаджонов, 6. Рустам Солижонов, 9. Абдуқодир  Артиқов, 14. Илҳом  Ваҳобов, 22. Жаҳонгир Икромов,  23. Шерзод Соҳибжонов,  27. Достон Рашидов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО