Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗДАН ИРОДАЛИ ҒАЛАБА

31.01.2018

Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги ўринбосарларимиз “Вилоят ҳоким кубоги-2018”да иродали ғалабани қўлга киритишди. Ёшларимиз учун “Зомин”га қарши кечган учрашув муваффақиятсиз бошланганига қарамай, вакилларимиз ғалабани ўзлари томон ағдаришга эришдилар.

11-дақиқада ҳимоячиларимиз ўз жарима майдончалари ичида рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади. Д. Тошматов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Дилшод Баратов мувозанатни тиклади.

Танаффусдан кейин ташаббусга эга бўлган ўринбосарларимиз “Зомин” дарвозасига яна иккита тўп киритишга эришдилар. Иқбол Маликжонов ва Иброҳим Усмоновлар ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.

Мазкур ғалабадан кейин ўринбосарларимиз очколари сони олтитаг етди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”

“С” гуруҳи

2-тур

“Қўқон-1912” –  “Зомин” – 3:1 (1:1)

Бош ҳакам: О. Тўйчибоев.

Голлар: Дилшод Баратов, Иқбол Маликжонов, Иброҳим Усмонов. – Д. Тошматов (пен).

“Қўқон-1912-2”: Ислом Абдуллаев, Дониёр Тўлашев,  Дилшод Баратов, Бахтиёр Абдубаннонов, Хуршид Мухторов, Иқбол Маликжонов, Рамз Исақов, Достон Мелиқўзиев, Иброҳим Бозоров, Маъмур Раҳимов, Мўмин Содиқжонов.

Захира: Муҳаммадали Собиров, Сардор Исақов, Иброҳим Аҳмаджонов, Исмоил Толипов, Иброҳим Усмонов, Хуршид Асқаралиев, Беҳзод Каримов.

“Зомин”: О. Саъдиев, Ш. Садриддинов, А. Абдуллаев, Э. Каримов, У. Набиев, Т. Ҳамдамов, А. Турсунқулов, Н. Камолов, Н. Ибрагимов, Д. Тошматов, У. Бобоназаров.

Захира: Л. Файзуллаев, С. Мамасодиқов, Ж. Мусажонов

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО