01.02.2018
Марказий ўйинлардан бири сифатида эътироф этилган мазкур баҳс вакилларимизнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. 13-дақиқада футболчиларимиз рақиб дарвозасини ишғол этишганди. Аммо бош ҳакам голни инобатга олмади. Бу вазият ўйиндан ташқари ҳолат деб топилди.
18-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни очишди. Ажойиб комбинациядан кейин жарима майдончасида ёлғиз қолган Баҳодир Пардаев тўпни рақиб дарвозасига аниқ йўллади.
28-дақиқада “Истиқлол” футболчилари ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи – Элёр Акбаров бўлди.
34-дақиқада вакилларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Муҳаммаданас Ҳасановнинг жаримадан тепган зарбаси дарвоза тўридан ўрин олди.
Биринчи бўлимда жамоамизда ҳисобни ўзгартириш учун яна бир қатор вазиятлар вужудга келди. Лекин улардан самарали фойдалана олмадик.
Иккинчи бўлим ҳам футболчиларимизнинг ҳужумлари билан бошланди. Илк дақиқалардан олдинга ташланган вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни содир этишди.
77-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг зарбаси жуда чиройли чиқди. “Истиқлол” дарвозабони ўз ўрнида.
Ўйиннинг сўнгги дақиқалари анча шиддатли тарзда ўтаётганини айтиш жоиз. Ҳар икки жамоа кетма-кет ҳужум уюштиртиришди. Лекин учрашувда бошқа гол киритилмади.
Шу тариқа жамоамиз мусобақадаги иккинчи ғалабани нишонлади.
“Содиқ мухлислар клуби” аъзолари футболчиларимизни бутун ўйин давомида тинимсиз қўллаб-қувватлаб туришганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.
“Вилоят Ҳоким Кубоги-2018”
“А” гуруҳи
3-тур
“Қўқон-1912” – “Истиқлол” – 2:1 (2:1)
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов, А. Маражабов, З. Абдураҳмонов.
Назоратчи: С. Зайлобиддинов.
Голлар: Баҳодир Пардаев – 18, Муҳаммаданас Ҳасанов – 34. – Элёр Акбаров – 28.
«Қўқон-1912»: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 9. Носир Отақўзиев, 18. Баҳодир Пардаев (14. Дониёр Ҳасанов-86), 23. Александр Мерзляков, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 26. Акмал Холмуродов (19. Суҳроб Бердиев-44), 27. Даврон Ҳошимов, 70. Қувондиқ Рўзиев. 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.
Захира: 1. Ўткир Юсупов, 8. Собир Ҳамидов, 17. Игорь Таран
«Истиқлол»: 31. Нодир Ашурматов, 2. Азиз Мадалиев, 5. Абдухолиқ Қурбонов, 10. Элёр Акбаров, 11. Анвар Хожимирзаев, 14. Рустам Абдуҳамидов, 17. Алишер Файзуллаев, 18. Темур Султонов, 19. Руслан Вагапов, 20. Акмали Раҳимзода, 23. Санжар Асқаралиев.
Захира: 71. Элдор Исабоев, 7. Ризо Айвазов, 9. Шариф Мирзаев, 70. Қаҳрамон Муҳаммаджонов, 21. Худойберди Холиқов, 25. Бобур Аминжонов, 77. Даврон Қорабоев.