03.02.2018
Турнирнинг марказий ўйинларидан бири сифатида эътироф этилган ушбу учрашув тенг курашлар остида бошланди. 8-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасановнинг кучли зарбаси дарвоза тусинига тегиб қайтди. 22-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов рақиб хатосидан унумли фойдаланиши мумкин эди. Унга бироз илдамлик етишмади.
Биринчи бўлим якунига қадар жамоалар бир қатор ҳужум ташкил этишларига қарамай, танаффусга ҳисобни очмаган ҳолда чиқиб кетишди.
Иккинчи таймни вакилларимиз шиддатли тарзда бошлашди. 55-дақиқада Даврон Ҳошимов қанотдан ёриб киришга ўринди. Сўнгги паллада рақиб футболчилари хавфни баратараф этишди.
83-дақиқада рақиб дарвозаси олдида яна бир хавфли вазият вужудга келди. Муборакликлар катта қийинчилик билан ҳужумни қайтариб қолишди.
87-дақиқада Баҳодир Пардаев жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Ҳужумчимиз рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба берди. Унинг биринчи зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпга эгалик қилган Пардаев икинчи зарбасида ҳам дарвозани ишғол эта олмади.
Сўнгги дақиқалардаги ҳужумларимиз самара бермади. Шу тариқа, ўйин нурсиз дуранг билан якунланди.
Бу сафар ҳам “Содиқ мухлислар клуби” аъзолари тинимсиз равишда жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришди.
“Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“А” гуруҳи
4-тур
“Қўқон-1912” – “Машъал” – 0:0
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Равшан Кападзе, Шохрух Аъзамов.
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов (25. Иқбол Маликжонов-69), 9. Носир Отақўзиев (17. Игорь Таран-69), 18. Баҳодир Пардаев, 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 27. Даврон Ҳошимов, 70. Қувондиқ Рўзиев, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Ойбек Рустамов.
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 8. Собир Ҳамидов, 14. Дониёр Ҳасанов, 98. Ойбек Мирзоҳидов.
“Машъал”: 35. Жавоҳир Ильясов, 2. Искандар Шойқулов, 3. Сардор Раҳмонов, 6. Сардор Абдураимов, 8. Мирзакамол Камолов, 9. Жалолиддин Убайдуллаев, 10. Хумоюн Муртазоев (20. Санжар Зокиров-15), 23. Акрам Баҳриддинов, 27. Никита Павленко, 44. Асил Бегимқулов, 96. Аҳрол Иноятов.
Захира: 30. Ботир Носиров, 11. Аббос Шодмонов, 19. Милан Спремо, 22. Бобур Қосимов, 31. Муҳсин Убайдуллаев, 77. Абдуллох Олимов.