05.02.2018
Учрашув вакилларимиз учун жуда омадли бошланди. 3-дақиқадаги ҳужумимиз гол билан якунланди. Қанотдан ошириб берилган тўпни Суҳроб Бердиев рақиб дарвозасига жойлади. Орадан ҳеч қанча ўтмасдан энди Носир Отақўзиев ўшликлар посбонини ожиз қолдирди. 10-дақиқада вакилларимизнинг комбинациясини Суҳроб Бердиев голга айлантирди.
28-дақиқадаги ҳужумимиз Суҳроб Бердиевнинг дарвозани ишғол этиши билан якунланди.
40-дақиқада ҳисобни янада йириклаштиришимиз мумкин эди. Аммо Игорь Тараннинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди.
Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлим ҳам вакилларимиз фаоллиги билан бошланди. 48-дақиқада Собир Ҳамидов навбатдаги марта ўшликлар дарвозасини ишғол этди. 54-дақиқада Ойбек Рустамов чиройли гол муаллифига айланди. 60-дақиқада Пардаев-Таран ижросидаги комбинациядан кейин ўшликлар дарвозасига еттинчи гол киритилди. Игорь Таран дубль муаллифи бўлди. 73-дақиқада қанотдан оширилган тўпни Баҳодир Пардаев рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.
Орадан икки дақиқа ўтиб, ҳар икки жаморадан биттадан футболчи майдондан четлаштирилди. Баҳодир Пардаев қизил карточка олди.
78-дақиқада футболчиларимиз рақиб жарима майдончаси ичида эркин тўп тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб, ҳисобни янада йириклаштирди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Суҳроб Бердиев рақиблар дарвозасини ўнинчи марта аниқ нишонга олди. 85-дақиқада Осиё чемпиони Ойбек Рустамов ўз номини иккинчи марта таблога ёздириб қўйиб ҳисобни 11:0га етказди. Собир Ҳамидов ўн иккинчи голга муаллифлик қилди. 89-дақиқада Суҳроб Бердиев покер қайд этди. Учрашувда вакилларимиз 13:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
“Вилоят Ҳоким Кубоги-2018”
“А” гуруҳи
5-тур
“Қўқон-1912” – “Ўш” – 13:0 (4:0)
Голлар: Игорь Таран-, 60, Носир Отақўзиев-5, Суҳроб Бердиев- 3, 10, 28, 80, 89, Собир Ҳамидов-48, 88, Ойбек Рустамов – 54, 86, Баҳодир Пардаев-73, Мурод Холмуҳаммедов-77.
«Қўқон-1912»: 21. Музаффар Абдуллаев (1. Ўткир Юсупов-46), 4. Баҳодир Акрамов (8. Собир Ҳамидов-38), 5. Жалил Кимсанов (, 98. Ойбек Мирзоҳидов-46), 9. Носир Отақўзиев (18. Баҳодир Пардаев-46), 17. Игорь Таран. 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков (25. Иқбол Маликжонов-46), 70. Қувондиқ Рўзиев, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Ойбек Рустамов.
Захира: 14. Дониёр Ҳасанов.
“Ўш”: 1. Раман Мирзахзанов, 4. Булат Бернис, 5. Сардор Соипов, 8. Калибек Тойбоев, 9. Нурсултан Абдураҳманов, 18. Женис Меметелин, 13. Умид Матмусаев, 15. Беркут Раджа, 22. Осмон Юрданидзе.
Захира: 16. Марат Мамасадиков, 3. Омарбек Жораев, 17. Боямен Мамабеталиев, 19. Зухрло Бабаев, 21. Ғанижон Шапиров, 40. Темур Араз.