05.02.2018
Бу йил олий лига номи Суперлигага ўзгарганидан ва 12 та жамоа иштирок этишидан хабарингиз бор.
Футболчиларни, клуб раҳбарияти ҳамда мураббийларни ички мусобақалар учун рўйхатдан ўтказиш бу йил 8 февраль куни бошланади ва 23 февралга қадар давом этади. Маълумки, ҳар бир клуб икки марта “заявка” топшириш имконига эга бўлади.
Бир кунда иккитадан клуб ўз футболчилари ва мураббийларини рўйхатдан ўтказади. Рўйхатдан ўтказишнинг биринчи босқичи 8 февралдан 15 февралгача давом этади. 16-23 февраль кунлари эса жамоалар якуний ҳужжатларни ПФЛга тақдим этишади.
Қуйида ким қачон “заявка” топширишини келтириб ўтамиз.
8 февраль. “Нефтчи”/”Қизилқум”
9 февраль. “Металлург”/АГМК
12 февраль. “Қўқон-1912″/”Сўғдиёна”
13 февраль. “Бухоро”/”Навбаҳор”
14 февраль. “Бунёдкор”/”Пахтакор”
15 февраль. “Локомотив”/”Насаф”
16 февраль. “Нефтчи”/”Қизилқум”
19 февраль. “Металлург”/АГМК
20 февраль. “Қўқон-1912″/”Сўғдиёна”
21 февраль. “Бухоро”/”Навбаҳор”
22 февраль. “Бунёдкор”/”Пахтакор”
23 февраль. “Локомотив”/”Насаф”
Манба : championat.asia