06.02.2018
Кеча Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган “Ўш” жамоасига қарши ўйиндан сўнг , жамоамиз футболчиларига қисқа муддатли таътил берилди.
“Ҳоким кубоги-2018” турнирида 2-ўринни қўлга киритган футболчиларимизга 8-февралга қадар оила аъзолари даврасида ҳордиқ чиқаришга рухсат берилди. Жамоамиз навбатдаги йиғинни Тошкент шаҳрида ўтказади. 8-феврал куни футболчиларимиз Тошкент шаҳрида машғулотларга киришадилар.