Жалил Кимсанов жамоамизни тарк этди

07.02.2018

“Қўқон-1912” жамоасининг моҳир  ҳимоячиси Жалил Кимсанов кейинги фаолиятини  Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида давом эттирадиган бўлди. Ҳимоячимизга  “Нефтчи”дан жиддий таклиф тушгани учун ушбу жамоага ўтишга розилик билдирди.

Ўзининг ёрқин ўйинлари орқали мухлисларга яхши таниш бўлган тажрибали ҳимоячи, фарғоналиклар сафига қўшилди. Мазкур футболчи билан “Нефтчи” ПФК расман шартнома тузди.

Қўқон футболи тарбияланувчиси саналган Жалил Кимсановнинг жамоамиз муваффақиятларига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирамиз ва унинг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО