Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ВИЛОЯТ ҲОКИМ КУБОГИ-2018” КУНДАЛИГИ: ЎН БИРИНЧИ КУН

08.02.2018

Ҳар нарсанинг ибтидоси ва интиҳоси бўлгани каби 29 январь куни старт олган “Вилоят ҳоким кубоги-2018” халқаро мусобақаси ҳам бугун ўз поёнига етади. Кеча эса олдин режалаштирилганидек гуруҳлараро ўйинлар ўтказилди.

 

“ЗОМИН”ДАН НАВБАТДАГИ ҒАЛАБА

Жиззахнинг “Зомин” жамоаси ушбу мусобақани муваффақиятли бошлай олмаганди. Зоминликлар дастлабки ўйинларда мағлубиятга учрашганди. Аммо гуруҳдаги сўнгги баҳслар ва гуруҳлараро ўйинларда “Зомин” футболчилари рақибдан устун келишди. Кеча Про-лига вакили турнирда яхши таассурот қолдирган Ориф Маматказин бошчилигидаги “Ўз Тонг Конг Хо” клубига қарши майдонга тушиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”

Гуруҳлараро ўйинлар

“Зомин” – “Ўз Тонг Конг Хо” – 2:1

 

ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗДА МАҒЛУБИЯТ

“Нефтчи СК” стадионида “С” гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритган Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги “Қўқон-1912” ўринбосарлари “В” гуруҳида иккинчи ўринни олган “Ёзёвон лочинлари”га қарши майдонга тушишди.

Учрашувнинг биринчи тайм тенг куршалар остида ўтди. Дастлабки бўлимда ҳар икки жамоада голга тортадиган кўплаб вазиятлар вужудга келди. Лекин танаффусга жамоалар 0:0 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим рақибларимиз учун омадли бошланди. Тайм бошида ёзёвонликлар ҳисобни очишди. 47- дақиқа Шаҳбоз Абдураҳмонов дарвозамиз ишғол этди.

83-дақиқада рақибларимиз иккинчи голни киритишди. Бу сафар Умид Ҳошимов гол муаллифига айланди.

Қолган дақиқаларда катта куч билан ҳужумга зўр берган вакилларимиз ўйин якунига қадар вазиятни ўнглай олишмади. Натижада мазкур баҳсда мағлубиятга учрашди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”

Гуруҳлараро ўйинлар

“Қўқон-1912-2” – “Ёзёвон лочинлари” – 0:2 (0:0)

Гол: Шаҳбоз Абдураҳмонов – 47, Умид Ҳошимов – 83.

“Қўқон-1912-2” 30. И. Абдуллаев, 4. Д. Тўлашев, 6. Д. Баратов, 7. С. Исақов, 8. Б. Абдубаннонов, 10. И. Мухторов, 11. И. Толипов, 15. И. Аҳмаджонов, 22. М. Содиқжонов, 24. М. Раҳимов, 26. Р. Исақов.

Захира: 1. М. Собиров, 19. И. Бозоров, 23. Б. Каримов, 25. О. Олимов, 28. У. Муҳаммадалиев, 33. А. Юсуфжонов, 70. И. Усмонов.

 

“ТОШЛОҚ” ТЎҚҚИЗ КИШИ ҚОЛИБ ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ

Мусобақани юқори савияда бошлаган “Тошлоқ” жамоаси гуруҳдаги охирги ўйинларда ўзини кўрсата олмади. Бундан ташқари, кўп ўйинлар “Тошлоқ” футболчилари майдондан четлатилди. Кеча бўлиб ўтган “Тошлоқ” – “Турон” баҳсида ҳам тошлоқликларнинг икки нафар футболчиси майдонни жамоадошларидан олдин тарк этди.

Лекин шундай бўлса-да, Азиз Мамажонов шогирдлари турнирдаги сўнгги учрашувларида ғалабага эришишди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”

Гуруҳлараро ўйинлар

“Тошлоқ” – “Турон” – 2:0

“Тошлоқ”: Даврон Каримжонов, Мансур Соипов, Бобур Муҳаммаджонов, Салоҳиддин Ортиқов, Ғайрат Султонов, Файзулло Нурматов, Жаҳонгир Абдужалилов, Лочин Исроилов, Жасур Холматов, Аброр Ҳамидхўжаев, Достон Турсунзода.

Захира: Дилхуш Мўйдинов, Хайрулло Қазоқов.

“Турон”: Алишер Пахриддинов, Абдулазиз Абдурашидов, Фахриддин Ўринбоев, Исроил Мухторалиев, Асад Комилов, Абдуқаҳҳор Ўктамов, Миржалол Жўраев, Муҳаммад Юсупов, Аброр Раҳмонов, Азиз Исомиддинов, Аъзам Саминжонов.

Захира: Азим Анваров, Ёрқин Шодиев, Ўлмас Раҳмонов, Жасур Юлдошалиев, Мусохон Исмоилов.

 

БУГУН ФИНАЛ

Бугун Фарғонада ҳақиқий футбол байрами. ФарДУ стадионида “Вилоят ҳоким кубоги-2018”нинг финал учрашуви бўлиб ўтади. Финал учрашувида “В” гуруҳи ғолиби Наманганнинг “Навбаҳор” ва “С” гуруҳи етакчиси Олтиариқнинг “Ифтихор”жамоалари майдонга тушишади.  Ўйин соат 11:00да бошланади. Учрашувдан кейин тақдирлаш маросими ҳам ўтказилади. Унда совриндорлар, турли номинация ғолиблари тақдирланишади.

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО