Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
НАЗОРАТ УЧРАШУВИДА ҲИСОБ ОЧИЛМАДИ

13.02.2018

Бугун жамоамиз навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди. Бугунги роақибимиз Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси бўлди.

Ўйин  вакилларимизнинг фаоллиги билан бошланди. Учрашув бошида Баҳодир Пардаевнинг зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди. Бироз ўтиб футболчиларимиз яна бир қулай имкониятдан фойдалана олишмади. Умуман биринчи бўлим давомида ҳар икки жамоа футболчилари ҳужумкор ўйин намойиш этишди.

Иккинчи бўлимда рақибимизда ҳисобни очиш учун яхши имконият вужудга келди. Миржалол Қосимовнинг кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

60-дақиқада Суҳроб Бердиенинг дастлабки зарбаси дарвоза тўсининга тегиб қайтди, такрорий зарбани дарвозабонимиз эгаллаб олди. Ушбу вазиятда дарвозабон Черемисинга тасанно у жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

66-дақиқада навоийликлар ҳужумидан кейин Гужа Григалашвили иккинчи уринишда рақиб дарвозасига аниқ йўллади. Аммо қанот ҳаками тўп футболчимизнинг қўлига текканлиги боис гол бекор қилинди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоанинг ҳужумлари самарасиз якунланиши оқибатида учрашув нурсиз дуранг билан якунланди.

 

Назорат учрашуви.

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 0:0

“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 5. Милан Спремо, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 18. Баҳодир Пардаев, 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 70. Қувондиқ Рўзиев, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Ойбек Рустамов.

Захира: 1. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов, 8. Собир Ҳамидов, 11. Игорь Таран, Савили Абрамов, 25. Иқбол Маликжонов.

“Қизилқум”: Евгений Черемисин, Шерали Жўраев, Файзулло Қамбаров, Акмал Рустамов, Муҳсин Убайдуллаев, Гожа Григалашвили, Нодир Камолов, Неманья Йованович, Азиз Усмонов, Эркин Бойдуллаев, Миржалол Қосимов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО