23.02.2018
Бошланажак мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги “Қўқон-1912” ўринбосарлари бугун Фарғонада “Нефтчи” ёшларига қарши назорат учрашувида майдонга тушишди.
Кичик дерби шиддатли ва кескин курашлар остида ўтиб, ўйинда жанговар дуранг 3:3 ҳисоби қайд этилди. Ўринбосарларимиздан голларни Иброҳим Ғофуров (2та) ва Достон Мелиқўзиевлар киртишди.
“Нефтчи” сафида асосий таркибнинг бир қатор ўйинчилар майдонга тушишганини айтиб ўтиш жоиз.
Ўтган йили Ёшлар лигасида бронза медалини қўлга киритган ўринбосарларимиз бу йил ҳам мухлисларимизни хурсанд қилишни мақсад қилишган.