25.02.2018
“Қўқон-1912” жамоаси сафида бу мавсум уч нафар Сербиялик футболчилар тўп сурадиган бўлишди. Жамоамиз кўригида бўлиб турган футболчилар Милан Спремо ҳамда Марко Миличлар билан бир йиллик шартномалар имзоланди. Бу футболчилардан ташқари жамоамизда ўтган мавсумларда тўп сурган Дарко Гожкович ҳам борлиги сиз азиз мухлисларимизга яхши маълум.