Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
МАВСУМ МАҒЛУБИЯТ БИЛАН БОШЛАНДИ

03.03.2018

Ниҳоят қўқонлик футбол мухлислари орзиқиб кутган онлар етиб келди. Бугун жамоамиз янги форматдаги Суперлигадаги иштирокини бошлади. Ушбу мавсумга жиддий тайёргарлик кўрган вакилларимиз биринчи турни Бухорода ўтказишди. Мазкур ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори эди. Боиси мавсум-2018да ҳар икки жамоа вакиллари ҳам ўз олдидарига юқори мақсадларни қўйишган.

Бугун жамоамизда бир қатор йўқотишлар бўлди. Баҳодир Акрамов, Милан Спремо, Жамшид Ҳасанов, Баҳодир Пардаев ва Музаффар Абдуллаевлар майдонга туша олишмади.

Илк дақиқадан ҳужумга ташландик.Бироқ ундан унумли фойдалана олмалдик. Орадан бир дақиқа ўтиб, мезбонлар хавфли вазитяни яратишди. Ўткир Юсупов ўз маҳоратини намойиш этиб хавфни бартараф этди.

10-дақиқада бухороликлар ҳисобни очишга анча яқин келишди. Сўнгги паллада Санъат Шиховга аниқлик етишмади.

15-дақиқада Дарко Гожкович тўпи рақибдан олиб қўйди. Бироқ унинг зарбаси манзилига етиб бормади.

20-дақиқада футболчиларимиздан ажойиб комбинация. Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбаси самарасиз якунланди. 40-дақиқада Суҳроб Бердиев рақибини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кириб борди. Бироз тўхтаб зарба бермоқчи бўлганди. Ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида ҳар икки жамоада ҳам дарвозани ишғол этиш учун вазиятлар вужудга келди. Лекин улардан фойдалана олмаслик оқибатида жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи тайм ҳам шиддатли ва кескин курашлар остида бошланди.

61-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасановнинг боши билан берган зарбаси мухлисларни ҳаяжонга солди. 70-дақиқада мезбонлар ҳужуми жуда хавфли кўриниш олди. Сўнгги паллада ҳимоячиларимиз тўпи қайтаришга муваффақ бўлишди. 76-дақиқада Холмуҳаммедовнинг зарбаси дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

79-дақиқада бурчакдан ошириб берилган тўпни Артём Филипосян дарвозамизга аниқ йўллаб ҳисобни очди.

Қолган дақиқалардаги ҳужумларимиз самара бермади. Натижада Суперлигани мағлубият билан бошладик.

 

Суперлига

1-тур

“Бухоро” – “Қўқон-1912” – 1:0 (0:0)

Ҳакамлар: Владислав Цейтлин, Темур Галеев, Александр Сидоров, Акобир Шукуруллаев.

Назоратчи: Александр Попов.

Комиссар: Маъмур Саидқосимов.

Гол: Артём Филипосян – 79.

“Бухоро: 30. Асилбек Амонов, 7. Асланмурод Аманов (77. Жавоҳир Қаҳрамонов-46), 8. Саламат Қуттибоев, 10. Шавкат Саломов, 11. Санъат Шихов, 16. Артём Филипосян, 18. Шавкат Муллажонов, 22. Шахбоз Эркинов (14. Баҳодир Насимов-46), 27. Раббим Ҳасанов, 86. Азиз Ибрагимов (55. Раҳматулло Бердимуродов-76), 89. Сергей Русецкий.

Захира: 1. Акмал Турсунбов, 3. Бобур Аманов, 5. Марко Класура, 9. Нозим Умуров, 17. Акобир Тўраев, 66. Миржалол Жумаев.

“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов, 17. Қувон%

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО