“Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашуви Навоийга кўчирилди

05.03.2018

Жорий йил 8 март куни соат 20:00 да Суперлига 2-тур ўйинлари доирасида “Қўқон-1912” – “Қизилқум” ўртасидаги учрашув “Қўқон-1912” стадионида ўтказилиши кўзда тутилган эди.

Янги мавсум олдидан “Қўқон-1912” стадиони Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг амалий кўмаги билан тўлиқ таъмирланди. Лекин стадион майдонининг чимлари февраль ойида об-ҳавонинг совуқ келганлиги сабабли етарли даражада ўсиб етилмади.

Шу сабабдан “Қўқон-1912” жамоаси Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасига мазкур учрашувни “Қизилқум” футбол клубининг стадионида ўтказилишига рухсат берилишини сўраб мурожаат қилди. ПФЛ ушбу мурожаатни қондирди ва 2-тур доирасидаги учрашув Навоий шаҳрига кўчирилди.

Манба: pfl.uz

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО