Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қизилқум” – “Қўқон-1912” превью

07.03.2018

Суперлига 2-тур доирасида вакилларимиз Навоийда “Қизилқум” жамоаси меҳмони бўлишади. Қуйида мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинига доир статистик маълумотлар билан танишинг.

 

13-учрашув

Бугунга қадар бу жамоалар Олий лига доирасида 12 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг саккизтасида навоийликларнинг қўли баланд келган. Учта учрашувда қўқонликлар ғалаба қозонишган. Битта учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 28-12, “Қизилқум” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 25 очко, “Қўқон-1912” эса 10 очко тўплаган.

“Қизилқум” майдонида ўтган барча учрашувлар:

19.08.2017 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  3:1

09.09.2016 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  1:1

09.05.2015 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  3:1

05.10.2003 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  5:1

16.03.2002 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  3:0

01.04.2000 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  3:2

 

Ўтган йилги ўйинлар ҳақида

Ўтган йили ушбу жамоалар чемпионатнинг 3-турида майдонга тушишганди. Қўқонда бўлиб ўтган ўйинда вакилларимиз Филип Райевацнинг ягона голи эвазига рақибдан устун келишганди.  Айтганча, мазкур баҳсдаги ғалаба “Қўқон-1912”нинг 2017 йилги чемпионатдаги биринчи ғалабаси бўлиб, жамоамиз шундан кейин кетма-кет ўйинларда рақибларини мағлубиятга учратганди.

Ўтган йилги баҳслар ҳақида гап кетганда, ушбу жамоаларнинг Навоийдаги ўйинини ҳам эслатиб ўтиш даркор. 2017 йилнинг 19 август санасида ўтказилган беллашувда “Қизилқум” вакиллари ғалаба қозонишган.

 

Ҳакамлар 

Эртага бўлиб ўтадиган баҳсни жаҳоннинг элит ҳакамларидан бири Равшан Эрматов бригадаси бошқариб боради.

Дунёнинг энг яхши ҳакамларидан бири сифатида эътироф этиладиган рефири ўтган йили ҳам жамоамизнинг бир қатор учрашувларида фаолият юритган.

 

Суперлига

2-тур

8 март (пайшанба)

“Қизилқум” – “Қўқон-1912.

Навойи соат – 20:00.

Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент), А.Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент),  Д.Жалимов (Тошкент вил.).

Назоратчи – Б.Тоғаев.

Комиссар – Б.Намозов.

 

Бошланиш вақти

Мазкур учрашув 8 март пайшанба куни “Ёшлар спорт мажмуаси” ўйингоҳида соат 20:00да бошланади. Ўринбосарлар баҳси эса бугун “Кимёгар” стадионида соат 15:30да старт олади.

Жамоамизга навбатдаги беллашувда омад тилаб қоламиз.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО