БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК АЗИЗ АЁЛЛАР!

08.03.2018

Бугун 8 март – Халқаро  хотин-қизлар  байрами. Бу куни – гўзаллик, нафислик ва латофатлик байрамидир.

“Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва жамоа мухлислари муҳтарам онахонларимиз, опа-сингилларимизни бугунги айём билан чин юракдан табриклайди.

Аёл! Бу буюк сўзни ҳар гал тилга олганимизда кўз ўнгимизда бизни дунёга келтириб, кўзи қароғида асраб-авайлаб вояга етказган онажонимизнинг меҳрибон, мунис чеҳраси намоён бўлаверади. Шу мукаррам зот олдида доим фарзандлик бурчимизни англаб яшашга ундайди.

Ҳа, аёл улуғ зот! Уни ҳар қанча ардоқласак ҳам камлик қилади. Халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган онани, аёлни эъзозлашдек олий қадриятлари давлатимиз сиёсатининг ҳам бош вазифалари сирасига киради. Чунки ҳаёт синовларидан ўтган, ҳеч ким инкор эта олмайдиган буюк бир ҳақиқат бор: фарзанди соғлом, бахтиёр бўлса – она шод, она бахтиёр бўлади. Оналар бахтли бўлса, бутун Эл-Юрт бахтли бўлади, тинчлик ҳукм суради, фарзандлар комил инсон бўлиб вояга етади. Демак, миллат комиллиги энг биринчи навбатда онага боғлиқ.

Мамлакатимизда истиқлол йилларида хотин-қизларни эъзозлаш, уларнинг жамиятдаги ролини ошириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Муҳтарам Президентимиз аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ролига юқори баҳо бериб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларимизнинг билимдон, замонавий мутахассис, малакали касб эгалари бўлишлари ҳамда соғлом ва мустаҳкам оила қуришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш давлатимиз ва жамиятимизнинг доимий эътиборидаги энг устувор вазифа эканлигини алоҳида таъкидлаб келадилар.

8mart

Фурсатдан фойдаланиб, юртимизда истиқомат қилаётган барча мўътабар онахонларимизни, азиз опа-сингилларимизни, дилбар ва оқила қизларимизни баҳор элчиси бўлган гўзал байрам – 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этамиз.

Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО