Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўринбосарларимизнинг биринчи мағлубияти

15.03.2018

Олдинги икки турда сафарда дуранг ўйнаган ўринбосарларимиз Бекободдаги учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилишганди. Ўйин ҳам шунга монанд равишда вакилларимизнинг ҳужумлари билан бошланди.

Бироқ учрашувда ҳисобни очиш мезбонларга насиб этди. 32-дақиқада Аҳрор Тошқўзиев юзага келган имкониятдан унумли фойдаланиб дарвозамизни ишғол этди. Танаффусга қадар майдон эгалари иккинчи бор дарвозамизни аниқ нишонга олишди. Гол муаллифи – Худойшукур Сатторов бўлди.

Иккинчи бўлимни футболчиларимиз анча фаол тарзда бошлашди.  Иккинчи таймда футболчиларимиз бироз фаоллашишларига қарамай, рақиб дарвозаси олдида вазиятларни ярата олишмади.

Тайм якунлаган сари ҳужумкорликка зўр берган ўринбосарларимиз ҳар қанча ўринишмасин вазиятдан чиқиб кетишнинг иложини топа олишмади ва мавсумдаги биринчи мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.

 

Ёшлар лигаси

3-тур

«Металлург»  – “Қўқон-1912” – 2:0 (2:0)

Бош ҳакам: Б. Юльчараев

Голлар: А.Тошқўзиев, 32, Х.Сатторов, 45.

“Металлург”: 25. Темур Тўйчиев, 4. Адрей Шипилов, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 7. Жамшид Юсупов, 8. Абдулборий Олимов, 10. Дониёр Ҳошимов, 11. Муҳаммад Султонов, 13. Абдуллох Икромов, 14. Аҳрор Тошқўзиев, 17. Сарвар Сатторов, 20. Худойшукур Сатторов.

Захира: 50. Акобир Қаюмов, 2. Фаррух Содиқов, 6. Жасур Рустамов, 9. Ҳусниддин Салойдинов, 16. Аслиддин Абдураҳмонов, 18. Маҳмуджон   Норқўзиев, 19. Иброҳим Турғунбоев.

“Қўқон-1912”: 30 Ислом Абдуллаев, 4. Ислом Тошпўлатов, 5. Иброҳим Ғофуров, 10. Иброҳим Мухторов, 11. Муслим Қурбонов, 14. Аваз Маматхўжаев, 17. Дилшод Баратов, 18. Достон Мелиқўзиев, 25. Исмоил Охунжонов, 97. Ойбек Рустамов, 98. Савелий Абрамов.

Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 9. Рамзбек Исақов, 23. Мўмин Содиқжонов, 26. Исмоил Толипов, 70. Аваз Юсуфжонов, 85. Иброҳим Усмонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО