ҚЎҚОНЛИК МУХЛИСЛАРНИНГ ОРЗУСИ УШАЛГАН КУН

17.03.2018

Кечаги кун ўзбек футболи учун тарихий кун бўлди, десак муболаға бўлмайди. Кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Қарори эълон қилинди.

Ушбу қарор мамлакатимизда футболни янада ривожлантириш учун катта ҳисса қўшиши шубҳасиз. Бунинг учун Муҳтарам Президентимизга ҳарқанча миннатдорчилик билдирсак ҳам оз.

Айниқса, мазкур қарорда Ўзбек футболи ватани бўлмиш Қўқон футболи учун алоҳида эътибор берилгани қўқонлик мухлисларни қувонтиргани бор гап. Улар анчадан бери Қўқонда ҳам замонавий стадион барпо этилишини кутишаётган эди. Кеча уларнинг яна бир орзуси рўёбга чиқди.

Қарорнинг олтинчи бандида шундай ёзилган.

– Ўзбек футболининг 105 йиллигига бағишланган тадбирлар учун Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида замонавий футбол стадиони қурилиши ҳамда стадион қурилишини молиялаштириш хайрия маблағлари ва Фарғона вилояти ҳокимлигининг маҳаллий бюджети томонидан амалга оширилиши бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддат ичида Қўқон шаҳрида стадион қурилиши ва Бўстонлиқ туманида ўқув базасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин.

Энди Қўқонлик футбол мухлислари ўз суюклиларини кўркам ва замонавий ўйингоҳда қўллаб-қувватлашади. Ҳозир уларнинг хурсандчилигини бир сўз билан ифодалаб бўлмайди. Айни дамда Қўқонда катта байрам ҳукмронлик қилмоқда. Футбол мухлисларининг қувончи чексиз. Улар шу кунларга шукроналар келтиришмоқда.

Йилдан-йилга ривожланиб бораётган “Қўқон-1912” клуби учун ҳам ушбу қарор ўзбек футболининг 105 йиллиги олдидан ўзига хос совға бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Бунинг учун Қўқон ҳалқи номидан Муҳтарам Президентимизга яна бир бор миннатдорчилик изҳор этамиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО