Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Нўъмон Ҳасанов: “Хатолар устида ишлаймиз”

16.03.2018

“Металлург” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

– Бекободликларни бугунги ғалаба билан табриклайман. Майдонда тенг кураш кечди. Бугун мезбонлар жасорат кўрсатишиб, битта тўп фарқи билан ғалаба қозонишди. “Металлург”га кейинги баҳсларда омад тилайман. Ўзимизнинг жамоа хусусида гапирадиган бўлсам, гол ўтказиб юборгач, футболчиларимиз ўз позицияларини ташлаб ҳисобни тезроқ тенглаштириш учун бироз шошилиб қолишди. Олдинда кўп вақт борлиги ҳам уларни шундай ўйнашларига сабаб бўлди.  Футболда бундай ҳолатлар кечирилмайди. Тўғри улар майдонда бор кучларини бериб ўйнашди. Уларга бу тарафдан эътирозим йўқ.  Хатоларимиз устида ишлашни давом этамиз. Энг ёмони мухлисларимизни ранжитиб қўйдик. Ҳали олдинда ўйинлар бор, уларни албатта хурсанд қиламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО