18.03.2018
2016 йилда “Қўқон-1912” жамоасида тўп сурган Никола Валентич ҳимоядаги ишончли ўйинлари орқали мухлисларда яхши таассурот қолдирган эди. Кеча сербиялик футболчи билан қисқача суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.
– Салом, Никола гаплашмаганимизга ҳам анча бўлди. Ҳозир нима билан бандсиз, қайси жамоада ўйнаяпсиз?
– Ҳозир уйдаман, ҳеч бир жамоада ўнаётганим йўқ.
– Демак, бўш вақтингиз кўп ва собиқ жамоангиз “Қўқон-1912” клуби натижаларини кўзатиб боришга фурсат топяпсиз.
– Ҳа, “Қўқон-1912”га бефарқ эмасман. Жамоага бўлган меҳрим бўлакча. У ерда қисқа фурсат тўп сурган бўлсам-да, ёрқин дамларни ўтказганман. Шунинг учун имкон топдим дегунча “Қўқон-1912” жамоасига доир хабарларни ўқишга ҳаракат қиламан. Уларнинг натижаларини билиб бораман.
– Бу йилдан эътиборан “Қўқон-1912” сафида яна икки нафар сербиялик футболчилар – Марко Милич ва Милан Спремолар тўп сура бошлашди. Мазкур ўйинчиларни танийсизми?
– Ҳар икки футболчини ҳам яхши танийман. Марко ҳам Милан ҳам анча тажрибали ўйинчилар сарасига киради. Улар “Қўқон-1912”га ёрдам бера олишларига ишонаман.
– Жорий мавсумда янгича форматда ўтаётган Суперлига баҳслари ҳақида эшитган бўлсангиз керак. “Қўқон-1912” жамоаси мавсум стартидаги учта ўйинни сафарда ўтказди ва уларнинг иккитасида мағлубиятга учради.
– Суперлига ҳақида эшитдим. У ерда 12 жамоа иштирок этаётганидан ҳам хабарим бор. Қўқонликлар мавсумни яхши бошлай олишмаганини ҳам биламан. Лекин ҳали ҳаммаси олдинда деб ўйлайман. Нўъмон Ҳасанов кучли мутахассис у жамоа ўйинини кучайтира олади. Унинг жамоаси олдинга қараб кетмоқда. “Қўқон-1912” ҳали ўз сўзини айтади.
– Яна бир ҳамюртингиз Дарко Гожкович ушбу мавсумда ҳам Қўқонда ўйнамоқда. У билан гаплашиб турибсизми? Унинг жамоа ҳақидаги фикрлари қандай?
– Дарко билан тез-тез гаплашиб турамиз. У Қўқонда бахтиёр эканлигини “Қўқон-1912” жамоаси олдига юқори мақсад қўйилагани айтди.
– Қўқонлик мухлислар борасидаги фикрларингиз…
– Қўқонлик футбол ихлосмандлари ҳақида кўп гапириш мумкин. Улар жамоани жуда яхши кўришади. Ҳар доим “Қўқон-1912”ни қўллаб-қувватлаб туришади. Уларга ҳар қанча миннатдорчилик изҳор этсак ҳам кам.
Аброр ДЕҲҚОНОВ суҳбатлашди