Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” ўзаро ўйинлар тарихидан

29.03.2018

Шанба куни  жамоамиз Суперлига 4-тур доирасида ўз майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади. Водий дербисига оид статистик маълумотларни тақдим этамиз.

 

Очилиш учрашуви

Шу куни Қўқондаги “Марказий” стадионда мавсумнинг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтади. Бу маросимга ўзига хос тарзда тайёргарлик кўрилмоқда. Шанба куни ўйингоҳимизга ташриф буюрган мухлисларимиз олам-олам таассурот билан қайтишларига ишончимиз комил.

photo_2018-03-24_12-34-34

Ўзаро ўйинлар

“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари шу кунгача 24 бор куч синашишган. 5 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 15 та ўйинда ғалаба қозонган. 4 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 50-27. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 49 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 19 очкони қўлга киритган.

Металлург

“Қўқон-1912” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

21.10.2017  «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 2:0

01.10.2016 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:1

31.05.2015  «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 0:1

23.08.2003 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:2

09.11.2002 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:0

22.06.2000 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:4

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” ўз майдонида ўтказган 11 та ўйиннинг бештасида ғолиб чиққан. Учта беллашувда томонлар очколарни бўлиб олишган.

 

Қўқондаги сўнгги учрашув

Ушбу жамоаларининг охирги ўйини 2017 йилги чемпионатнинг  25-турда  Қўқонда бўлиб ўтган ўйин эди.  Шиддатли ва кескин курашлар остида ўтган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

photo_2017-10-22_16-58-41

 

Эски танишларнинг янги тўқнашуви

Шанба кунги баҳсда эски танишлар – “Қўқон-1912” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ва “Навбаҳор” устози Илҳом Мўминжоновларнинг навбатдаги тўқнашувига гувоҳ бўламиз.

Мўминжонов “Навбаҳор”ни қабул қилиб олганидан бери “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учрата олгани йўқ.

Ўтказилган иккита учрашувда дуранг қайд этилган битта ўйинда жамоамизнинг қўли баланд келган.

photo_2017-10-22_16-49-11

Тарихий ўйин

Бу жамоалари шанба куни Суперлигадаги ўзаро биринчи учрашувларини ўтказишади. Демак, 31 март кунги баҳс ўзига хос тарихий аҳамиятга эга бўлади.

Тарихий ўйинлар ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоалар 1992 йилги Ўзбекистон Кубоги финалидаги майдонга тушишганини эслаш жоиз.

Кимнинг тарнсфер нархи баланд?

Германиянинг Transfermarkt.de портали футболчиларнинг тахминий трансфер нархини эълон қилиб боришидан хабарингиз бор. Ушбу сайтнинг маълумотига кўра, “Қўқон-1912” жамоасининг умумий нархи 4,23 миллион еврога баҳолган. Таркибимиздаги энг трансфери юқори бўлган футболчи Александр Мерзляков бўлиб турибди. Унинг трансфер нархи 450 минг еврога тенг.

DSC_5927 копия

Рақибимиз “Навбаҳор”нинг умумий нархи эса 4,4 миллион еврога баҳоланган. Наманганликлар таркибидаги энг қиммат футболчи – Даврон Ҳошимов бўлиб, унинг трасфер нархи 400 минг еврони ташкил этмоқда.

Ҳакамлар

31 март  куни Қўқонда бўлиб ўтадиган  “Қўқон-1912” – “Навбаҳор ” учрашувини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

photo_2017-10-22_16-48-47

Ушбу ҳакам ўтган йили ҳам “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувини бошқарган.

Умуман олганда, ушбу ҳакам шу кунга қадар жамоамиз иштирокидаги еттита учрашувда ишлаган.

 

Суперлига

4-тур

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор”

Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Д. Акмалов (Тошкент)

Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент)

Комиссар: М. Саидқосимов

 Бошланиш вақти

Мазкур учрашув шанба куни соат 18:00да “Марказий” стадионида старт олади. 30 март куни эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари Учкўприкдаги “Марказий” стадионда майдонга тушишади. Учрашув соат 16:00да бошланади.

photo_2017-10-22_16-50-41

Барча мухлисларимизни стадионимизга чорлаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО