Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Кичик “дерби”да мағлуб бўлдик

30.03.2018

Ўринбосарларимиз ўз майдонларидаги биринчи учрашувни Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши ўтказишди.

Учрашувни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. Лекин юзага келган имкониятдан фойдалана олмадик.

Меҳмонлар эса биринчи бўлимда икки марта дарвозамизга тўп киритишди. Ҳар икки голни ҳам Билол Тошмирзаев киритди.

Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз анча фаол тарзда бошлашди. 55-дақиқада ўринбосарларимиз ҳисобни қисқартиришди. Қанотдан оширилган тўпни меҳмонлар ҳимоячиси Юнус Абдувоҳидов ўз дарвозасига йўллаб қўйди.

65-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга яқин келдик. Ойбек Рустамовнинг тўп узатишидан кейин Дилшод Баратов ўта қулай имкониятни йўққа чиқарди.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида Муҳсин Низомиддинов шогирдлари рақиб дарвозаси олдида босим ўтказишди. Бироқ ҳисобни ўзгартира олишмади. Натижада ўринбосарларимиз мавсумдаги иккинчи мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.

 

Ёшлар лигаси

4-тур

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор”  1:2 (0:2)

Голлар: Юнус Абдувоҳидов-55, – БилолТошмирзаев – 23, 44.

“Қўқон-1912”:  30. Ислом Абдуллаев, 4. Ислом Тошпўлатов, 5. Иброҳим Ғофуров, 11. Муслим Қурбонов (17. Дилшод Баратов-20), 14. Аваз Маматхўжаев, 18. Достон Мелиқўзиев, 23. Мўмин Содиқжонов, 25. Исмоил Охунжонов, 70. Сардор Исақов, 97. Ойбек Рустамов, 98. Савелий Абрамов.

Захира: Муҳаммадали Собиров, 9. Рамзбек Исақов, 10. Иброҳим Мухторов, 26. Исмоил Толипов, 85. Рустем Асанов, 96. Аваз Юсуфжонов.

“Навбаҳор”: 68. Мирзоҳид Маматхонов, 2. Юнус Абдувоҳидов, 4. Жавоҳир Олимжонов, 5. Хожиакбар Юнусов, 6. Аббос Ғуломов, 7. Акмал Турғунбоев, 8. Ойбек Мирзоҳидов, 9. Абдурашид Валихонов, 10. БилолТошмирзаев, 15. Шаҳзод Ҳомидов, 22. Шохрухмирзо Аҳмадалиев.

Захира: 1. Исроил Обиджонов, 3. Алижон Алижонов, 11. Исмоил Абдураимов, 13. Бобуршох Собиров, 14. Аҳрор Ҳусанбоев, 17. Аҳрор Маматвалиев, 18. Илёс Садридинов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО