Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
БУГУН ФУТЗАЛЧИЛАРИМИЗНИНГ ИККИНЧИ ЎЙИНИ

31.03.2018

Кеча Қўқон футболи тарихида янги саҳифа ёзилди. “Қўқон-1912” футзал жамоаси Ўзбекистон чемпионатидаги дебют учрашувини ўтказди. Вакилларимиз мамлакат чемпиони АГМК футзалчиларига қарши мардонавор тўп суришди. Деярли тенг курашлар остида ўтган учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ўтказиб юборилган голлар эвазига футзалчиларимиз мағлубиятга учрашди.

Алишер Тўхтабоев “Қўқон-1912” футзал жамоасининг чемпионатлардаги биринчи гол муаллифи бўлган бўлса, Одил Холиқов биринчи дубл соҳиби сифатида тарихда қолди.

Бугун эса футзалчиларимиз яна бир бор АГМКга қарши майдонга тушишади. Учрашув соат 10:00да Қўқон шаҳар 2-сонли болалар спорт мактаби залида бўлиб ўтади.

Футзалчиларимизни қўллаб-қувватлашни унутманг!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО