“Қўқон-1912” аёллар жамоаси мавсумни мағлубият билан бошлади

01.04.2018

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун  “Қўқон-1912” аёллар жамоаси учун тарихий кун бўлди. Мирсаид Миролимов бошқараётган ушбу жамоамиз бугун Навоийда “Қизилқум” аёллар жамоасига қарши майдонга тушди. Бу вакилларимиз Ўзбекистон чемпионатидаги дебют учрашуви сифатида тарихда қолди.

Навоийда бўлиб ўтган баҳс жамоамиз учун муваффақиятли бошланди. Учрашувнинг 22-дақиқасида Шаҳноза Каримова ҳисобни очиб, жамоамизни олдинга олиб чиққанди. Аммо кейинги дақиқаларда мезбонлар уч марта дарвозамизни ишғол этишди. Шу тариқа, аёлларимизнинг Ўзбекистон чемпионатидаги биринчи учрашувлари мағлубият билан якун топди.

 

Футбол бўйича аёллар ўртасидаги

Ўзбекистон чемпионати

1-тур

“Қизилқум” – “Қўқон-1912” – 3:1

Ҳакамлар: К.Расулов (Қарши), К.Середа (Бухоро), З.Элибоев (Қарши), О.Жумаев (Навоий).

Назоратчи – Х.Мухторов (Самарқанд).

Комиссар – Б.Намозов.

“Қўқон-1912”: Г. Ураева, М. Отақўзиева, З. Маҳкамова, З. Нишонова, Ш. Каримова, Ш. Эргашева, Ш. Омонова, Д. Аҳмедова, Ф. Жўрабоева, А. Омонова, Г. Юсупова.

Захира: Д. Улканбаева, Ф. Юсупова, Н. Жўраева, Ш. Қўлдошева, Г. Ғуломқодирова, М. Низомжонова, Н. Мирзакамолова.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО