Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗНИНГ БИРИНЧИ ҒАЛАБАСИ

11.04.2018

Бугун Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги ўринбосарларимиз Ёшлар лигаси 6-тур доирасида АГМК меҳмони бўлди. Учрашув вакилларимиз учун омадли бошланди.
7-дақиқада вакилларимиз ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Дилшод Баратовга нисбатан ишлатилган қўполлик пенальтига сабаб бўлди. Авазхон Маматхўжаев пенальтини аниқ амалга оширди. Орадан бир дақиқа ўтиб, мезбонлар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Аммо сўнгги паллада Ислом Абдуллаев жамоамизни голдан сақлаб қолди. 24-дақиқада Достон Мелиқўзиев 2-3 ҳимоячини алдаб ўтиб дарвозага зарба берди. Дарвоза устуни рақибларни голдан сақлаб қолди.
Биринчи бўлим жамоамиз устунлигида ўз поёнига етди.
Иккинчи бўлимни вакилларимиз шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. 63-дақиқада Достон Мелиқўзиев товони билан чиройли тарзда гол уришга ҳаракат қилди. Бироқ тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.
72-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Аваз Раҳматуллаев гол муаллифи бўлди.
Учрашувнинг 79-дақиқасида майдон эгалари ҳужумни қайтариш чоғида ўз дарвозаларини ишғол этиб қўйишди.
Шу тариқа ўринбосарларимиз мавсумдаги биринчи ғалабани қўлга киритишди.

Ёшлар лигаси
6-тур
АГМК – “Қўқон-1912” – 1:2 (0:1)
Ҳакамлар: а. Нажафалиев, О. Умаров, Ҳ. Уралов, И. Залилхаипов.
Назоратчи: А. Абдуллаев.
Голлар: Аваз Раҳматуллаев – 72. – Аваз Маматхўжаев – 7 (пен), Миржалол Мирюсупов – 79 (автогол).
АГМК: 99. Низомиддин Зиявуддинов, 2. Элдор Бегимов, 5. Шаҳзод Алақулов, 7. Фарҳод Имамов, 11. Шаҳзод Умаров, 13. Абдувоҳид Шарипов, 14. Достон Бердиқулов, 17. Миржалол Мирюсупов, 18. Жасур Умаров, 19. Шуҳрат Иноятов, 21. Камронбек Абдуҳамидов.
Захира: 16. Ёрқин Абдуғаниев, 3. Лазизбек Муҳаммаджонов, 6. Сардор Абдунабиев, 8. Шерзод Жалолов, 9. Аваз Раҳматуллаев, 10. Сарвар Аблаев, 20. Малишох Расулов.
“Қўқон” -1912: 30. Ислом Абдуллаев, 5. Иброҳим Ғофуров, 10. Иброҳим Мухторов, 11. Муслим Қурбонов, 14. Ойбек Рустамов, 17. Дилшод Баратов, 18. Достонбек Мелиқўзиев, 23. Мўмин Содиқдонов, 26. Аваз Маматхўжаев, 70. Сардор Исақов, 98. Савелий Абрамов.
Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 4. Ислом Тошпўлатов, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 9. Раизбек Исақов, 25. Исмоил Охунжонов, 96. Аваз Юсуфжонов, 97. Шукур Мўминов, 85. Иброҳим Усмонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО