Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎРИНБОСАРЛАР БАҲСИДА НУРСИЗ ДУРАНГ

20.04.2018

Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги ўринбосарларимиз яна дуранг ўйнашди. Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтган учрашувни вакилларимиз шиддатли тарзда бошлашди. 10-дақиқада Дилшод Баратов қулай вазиятдан фойдалана олишмади.

Умуман олганда, биринчи бўлим давомида ўринбосарларимизда ҳисобни очиш учун бир қатор вазиятлар вужудга келди. Лекин улардан фойдалана олмадик.

Иккинчи бўлим анча шиддаткор руҳда ўтди. 79-дақиқада рақибларимиз ўз жарима майдончалари ичида Савелий Абрамовга нисбатан қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам ушбу вазиятда пенальти белгилади. Ўн бир метрли нўқтадан эса жабрланувчининг ўзи фойдалана олмади.

Ўйин охирида Муслим Қурбоновда ҳисобни очиш учун иккита қулай имконият бўлди. Ҳар иккисида ҳам футболчимиз рақиб дарвозасини ишғол эта олмади. Шу тариқа, ўйин нурсиз дуранг билан интиҳо топди.

 

Ёшлар лигаси

7-тур.

“Қўқон-1912” – “Насаф” – 0:0

Ҳакамлар: Фаррух Янсупов, Равшан Копадзе, Шоҳруҳ Аъзамов, Санжар Раҳмонов.

Назоратчи: И. Нехочин

Комиссар: Б. Намозов

“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Исломжон Тошпўлатов, 7. Иброҳим Ғофуров  , 17. Дилшод Баратов, 19. Иброҳим Мухторов, 26. Авазхон Маматхўжаев, 27. Достон Мелиқўзиев, 55. Мўминжон Содиқжонов, 70. Сардорбек Исақов, 97. Ойбек Рустамов , 98. Савелий Абрамов.

Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 9. Рамзбек Исақов, 11. Муслим Қурбонов, 25. Исмоил Охунжонов, 96. Баҳодир Акрамов, 99. Авазбек Юсуфжонов.

“Насаф”: 65. Машхур Мухаммаджонов, 4. Жўрабек Маннонов, 5. Отабек Комилжонов, 6. Акмал Мазговой, 10. Худоёр Сагдуллаев, 15. Шерзод Темиров, 16. Наврўзжон Иззатуллаев, 28. Сардор Саъдуллаев, 32. Ғолиб Ғайбуллаев, 34. Самандар Шукруллаев, 96. Дадажон Маматқулов

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 7. Ойбек Бозоров, 14. Жаҳонгир Қурбонов, 17. Муҳриддин Зоиров, 22. Маъруф Жумаев, 38. Бобир Давлатов, 99. Абдувоҳид Неъматов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО