Ойбек Рустамов олимпия терма жамоасида

23.04.2018

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан олимпия терма жамоасининг бўлажак мусобақаларда, хусусан 2020 йил Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Тайёргарлик доирасида турли йиғинлар уюштирилиб, Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг халқаро мусобақаларда иштироки таъминланмоқда.

Жумладан, 2018 йил 27 апрелдан 3 майгача Индонезиянинг Чибинонг шаҳрида Индонезия футбол ассоциацияси ташкил этилганининг 88 йиллигига бағишланган “PSSI 2018 – Юбилей кубоги” ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу мусобақада Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан биргаликда Индонезия, КХДР ҳамда Баҳрайн терма жамоалари иштирок этади. Айни вақтда бу мусобақа жорий йилнинг август ойида бошланадиган Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини ҳам ўтайди.

Ушбу мусобақага тайёргарликни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун 23 апрелдан “Чиғатой” спорт базасида бошлайди. “Юбилей кубоги”га олимпия терма жамоаси қуйидаги таркибда йўл олмоқда:

Дарвозабонлар: 
Ботирали Эргашев – “Навбаҳор”
Умиджон Эргашев – “Насаф”

Ҳимоячилар:
Ҳусниддин Алиқулов – “Машъал”
Ҳусниддин Ғофуров – “Нефтчи”
Абубакр Муйдинов – “Бунёдкор”
Ҳожиакбар Алижонов – “Пахтакор”
Илхомжон Алижонов – “Сурхон”
Дониёржон Нарзуллаев – “Насаф”
Авазбек Ўлмасалиев – “Нефтчи”

Ярим ҳимоячилар:
Абдулла Абдуллаев – “Бунёдкор”
Санжар Қодирқулов –“ Бунёдкор”
Шароф Муҳитдинов – “Насаф”
Сухроб Нуруллоев – “Металлург”
Ойбек Рустамов – “Қўқон – 1912”
Нурилло Тўхтасинов – “Сўғдиёна”

Ҳужумчилар:
Ислом Кенжабоев – “Насаф”
Андрей Сидоров – “Қизилқум”
Азизбек Амонов – “Локомотив”

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО