Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўткир Юсупов рамзий терма жамоаларда!

23.04.2018

“Қўқон-1912” жамоаси давозабони – Ўткир Юсупов 7-тур якунларига кўра, мамлакатимизнинг етакчи спорт нашлари – сhampionat.asia ҳамда sports.uz интернет сайтлари томонидан тузилган рамзий терма жамоалардан ўрин олди.

Ундан ташқари Суперлиганинг 7-турининг энг яхши дарвозабони номига ҳам “Қўқон-1912” посбони Ўткир Юсупов лойиқ кўрилди.

“Насаф”га қарши кечган баҳсда ўз дарвозасини ажойиб тарзда қўриқлаган Юсупов учрашув давомида бир неча бор сейв амалга оширишга муваффақ бўлди. “Қўқон-1912” жамоаси ўз уйида ишлаган 1 очкода Юсуповнинг хизмати жуда катта бўлди. Шу тариқа Ўткир Юсупов тур дарвозабони дея эътироф этилди.

Маълумот учун, ортда қолган 7та турда энг кам гол ўтказган жамоа айнан “Қўқон-1912” ҳисобланади (3та гол). Бунда дарвозабоннинг хиссаси катта эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

Демак, сhampionat.asia  томонидан туўилган 7-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг:

Дарвозабон: Ўткир Юсупов.
Ҳимоячилар: Мирзоҳид Ғофуров, Георгий Квесиешвили, Бобур Йўлдошев, Славко Лукич.
Ярим ҳимоячилар: Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов, Арслонмурот Амонов, Сардор Рашидов, Азиз Турғунбоев.
Ҳужумчилар: Баҳодир Насимов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО