29.04.2018
Учрашувнинг 12-дақиқасида вакилларимиз ҳисобни очишди. Бурчакдан оширилган тўпни Иброҳим Ғофуров рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. 20-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Ислом Абдуллаевнинг маҳорати жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди. 25-дақиқада Муслим Қурбонов бир неча рақибини алдаб ўтиб дарвозага аниқ зарба йўллаб ҳисобни оширди.
Биринчи бўлим якунланиш арафасида “Бунёдкор” футболчилари жарима тўпидан кейин ҳисобни қисқартириш имкониятга эга бўлишганди. Сўнгги зарбани Ислом Абдуллаев бартараф этди. Умуман олганда, ёш дарвозабонимиз бугунги ўйинни юқори савияда ўтказди. У бир неча бор жамоамизни муқаррар голлардан сақлаб қолди.
Иккинчи бўлимни меҳмонлар шиддатли тарзда бошлашди. Меҳмонлар тайм бошида бор эътиборларини ҳужумга қаратишди. Бироқ вақт ўтиши билан вакилларимиз ташаббусни ўз қўлларига олишди ва рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни ярата бошлашди. 65-дақиқа яхши ҳужум ташкил этдик. Достон Мелиқўзиев сўнгги паллада аниқ пас ошира олмади. Орадан икки дақиқа ўтиб Баҳодир Арамовнинг кучли зарбасини “Бунёдкор” посбони катта қийинчилик билан қайтаришга муваффақ бўлди.
83-дақиқада меҳмонлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Ўн бир мертли нуқтадан берилган зарбани эса бугунги ўйин қаҳрамони Ислом Абдуллаев қайтаришга эришди.
Шундай қилиб, ўринбосарларимиз ажойиб ўйин намойиш этиб, ишончли ғалабага эришишди.
Ёшлар лигаси
9-тур
“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” – 2:0 (2:0)
Ҳакамлар: Д. Джалимов, Р. Кападзе, Ш. Аъзамов, Ж. Ҳакимов.
Назоратчи: С. Эрматов.
Голлар: Иброҳим Ғофуров-12, Муслим Қурбонов-25,
“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев (16. Муҳаммадали Собиров-89), 4. Ислом Тошпўлатов (97. Дониёр Тўлашев-89), 5. Иброҳим Ғофуров, 10. Иброҳим Мухторов (96. Баҳодир Акрамов-46), 11. Муслим Қурбонов (85. Рустем Асанов-78), 17. Дилшод Баратов (8. Бахтиёр Абдубаннонов-61), 18. Достон Мелиқўзиев, 23. Мўмин Содиқжонов, 25. Исмоил Охунжонов, 70. Сардор Исақов (26. Аваз Маматхўжаев-46), 90. Савелий Абрамов (14. Охун Олимов-80).
“Бунёдкор”: 74. Элдор Адҳамов, 4. Ихтиёр Холдоров, 17. Жаҳонгир Абдусаломов, 21. Аббос Жумақулов, 23. Абдулҳай Исмоилов, 27. Отабек Бекбоев, 28. Миржалол Суюнов, 31. Камрон Нажафалиев, 44. Ҳасан Юлдашев, 77. Ислом Каримов, 97. Зиёвуддин Аҳадов.
Захира: 45. Жасур Умрзоқов, 9. Сирожиддин Башриддинов, 14. Музаффар Олимжонов, 15. Ойбек Халимов, 16. Бурҳон Усмонов, 18. Ҳабиб Каримов, 20. Мардон Абдуллаев.