30.04.2018
“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Миржалол Қосимов ва Ислом Қобиловлар иштирок этишди.
Миржалол Қосимов: Аввало, “Қўқон-1912” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин курашларга бой ва мухлисларбоп бўлди. Бугунги ўйинга яхши ниятлар билан келгандик. Ғалаба қозониш учун ҳаракат қилдик. Аммо юзага келган вазиятлардан фойдалана олмадик. Дуранг бизни қониқтирмаслиги боис ҳужумга зўр бердик. Мағлубиятга учраган бўлсак-да, ишлашда давом этамиз.
Ислом Қобилов: Мурабиймиз айтгандек, мухлисларбоп ўйин бўлди. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Футболда шундай сен урмасанг-сенга уришади. Ҳимоядаги биргина хато қимматга тушди.