01.05.2018
Кечаги кун Қўқон футболи тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзилди десак муболаға бўлмайди. Кеча жамоамиз ўз тарихида илк марта Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини мағлубиятга учратди. Носир Отақўзиевнинг ягона голи учрашувни вакилларимиз фойдасига якунланишини таъминлаб берди.
Қуйида кечаги, тарихий ўйиндан тайёрланган фотомақолани эътиборингизга тақдим қиламиз.
“Марказий” стадионининг юқоридан кўриниши.
Ҳакамлар ва жамоалар сардорлари.
Жамоалар эсдалик учун суратга тушишди.
Мурод Зуҳуров ҳамда Игорь Таран дуэли.
Осиё чемпиони Ойбек Рустамов марказий ҳимояда ишончли ўйнади. Райевацни анча қийнади Ойбек.
Сербиялик Милан Спремо ҳам ўзига билдирилган ишончларни тўлиқ оқлади. Милан кеча майдонда энг яхшилардан бири бўлди.
Қувондиқ Рўзиев уч рақиб қуршовидан ажойиб тарзда ўтиб кетишни уддалади.
Қўқон футболининг Жавоҳири ўз ишини қойилмақом тарзда бажарди.
Тиниб тинчимас Суҳроб Бердиев , кеча меҳмонларга анча “бош оғриқ” бўлди
Изоҳсиз сурат…
Эски танишларнинг янги тўқнашуви. Икки дўст тўп учун курашда.
Мавсумни юқори суръатда ўтказаётган Ўткир Юсупов кеча ҳам ҳақиқий қаҳрамон бўлди. Ғалабада унинг ҳам катта ҳиссаси бор.
Бош ҳакам ўйинни яхши бошқарди. Унга эътирозлар бўлмади.
Гол завқи. Бу онларни 80-дақиқа кутишга тўғри келди.
Захирадан майдонга тушган Носир Отақўзиев рақиб дарвозасини ишғол этиб, тарихий ғалабани тақдим этди.
Қўқонда яна зўр байрам. Нурга тўлгандек олам.
Биз бир жамоамиз. Мухлисларимиз билан ҳар доим фахрланиб келамиз.
Мухлислар клуби сардори Ўлмасжон ҳам футболчилардан кам ишламади. Раҳмат сизга.