Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўзаро ўйинлар тарихидан

04.05.2018

Суперлиганинг 10-турида жамоамиз Тошкентда “Пахтакор” клуби меҳмони бўлади. Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинларига боғлиқ статистик маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

“Пахтакор” ва “Қўқон-1912” Ўзбекистон чемпионатлари шу кунга қадар 24 марта тўқнаш келишган. Тошкент клуби 14 марта ғолиб бўлган, 5 та ўйинда дуранг қайд этилган. Қўқонликлар ҳисобида 5 та ғалаба мавжуд. Тўплар нисбатида ҳам “Пахтакор” олдинда – 67:35. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 47, “Қўқон-1912” 20 очкони  қўлга киритган.

 

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги учрашувлар:

14.10.2017 «Пахтакор» – «Қўқон-1912» 2:0

11.03.2016 «Пахтакор» – «Қўқон-1912» 4:0

08.08.2015  «Пахтакор» – «Қўқон-1912» 4:1

18.03.2003 «Пахтакор» – «Қўқон-1912» 5:1

30.08.2002 «Пахтакор» – «Қўқон-1912» 5:0

 

Ҳакамлар

6 май якшанба куни бўлиб ўтадиган “Пахтақор” –  “Қўқон-1912” учрашувини Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Ушбу рефери 6-тур доирасидаги АГМК-“Қўқон” баҳсида ишлаган эди.

 

Pepsi Суперлига

10-тур

6 май (якшанба)

“Пахтакор” – “Қўқон-1912”

Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент), Р.Шояхметов (Тошкент), А.Пўлатов (Тошкент), Д.Акмалов (Тошкент).

Назоратчи – А.Хотамов (Тошкент).

Комиссар – Ш.Ражабов.

 

Бошланиш вақтлари

Ёшлар таркиблари учрашуви 5 май, куни “Жар” стадионида 16:30да бошланади. Асосий жамоалар ўйини “Пахтакор” стадионида 6 май кун куни 18:00да старт олади.

“Қўқон-1912” садоқатли ишқибозларни ушбу беллашувга таклиф этиб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО