Эртага “Пахтакор” сариқ, “Қўқон-1912” ҳаворанг формаларда майдонга тушади

05.05.2018

Бугун Тошкентдаги “Пахтакор” стадионининг матбуот анжуманлари залида, суперлига 10-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинидан олдинги йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳар икки жамоа вакиллари ҳамда учрашув комиссари Шерзод Ражабов иштирок этишди. Жамоалар эртага қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари борасида келишиб олишди.  Унга кўра эртага “Пахтакор” сариқ, “Қўқон-1912” ҳаворанг формаларда майдонга тушади.

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувига кириш бепул. Биз Тошкент шаҳрида ўқиб, ишлаётган Қўқонлик мухлисларимизни эртанги баҳсда стадионга келиб футболчиларимизни қўллаб туришга чақирамиз. Эртага стадионга келиб футбол кўриш билан бирга IPHONE 8 телефонини хам қўлга киритиб кетишингиз мумкин.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО