05.05.2018
Учрашувнинг 15-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишди. Жасур Ҳакимов дарвозабонимиз билан деярли бирга бир вазиятга чиқди ва вазиятдан фойдаланиб дарвозамизни ишғол этди. 21-дақиқада яна ўша Жасур Ҳакимов иккинчи марта посбонимизни ожиз қолдирди. 38-дақиқада “Пахтакор” ҳужумчиси Жасур Ҳакимов учинчи марта дарвозамизни аниқ нишонга олди ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Ушбу вазиятда Искандеровнинг шедевр пасини Ҳакимов чиройли голга айлантирди.
Биринчи бўлим якунланиши арафасида вакилларимиз ҳисобни қисқартиришди. Достон Мелиқўзиев маҳорати эвазига рақиб посбонини доғда қолдирди.
Иккинчи таймни футболчиларимиз фаоллик билан бошлашди. 54-дақиқада Мелиқўзиевнинг зарбаси бир неча см дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Лекин ҳамма ушбу зарбани гол деб ўйлаганди.
59-дақиқада дарвозамизга пенальти белгиланди. Иброҳим Мухторов марказда тўп узатишда хатога йўл қўйди. Бу эса оқибатда қарши хужум ва пенальтига олиб келди. Пенальти мезбонлар аниқ амалга оширишди. Шохрух Махмудхожиев гол муаллифи бўлди.
78-дақиқада футболчиларимиз мезбонлар дарвозасига иккинчи тўпни киритишди.
Сардор Исақов гол муаллифи бўлди.
Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада ҳам бир қатор вазиятлар юзага келишига қарамай. Ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади.
Ёшлар лигаси
10-тур
“Пахтакор” – “Қўқон-1912” – 4:2 (3:1)
Ҳакам: Д.Акмалов.
Голлар: Жасур Ҳакимов 14, 20, 38 Шоҳруҳ Маҳмудхожиев 60 (пен). – 4:1. – Достон Мелиқўзиев 45, Сардор Исақов – 78.
“Пахтакор”: 50. Умид Ҳамроев, 6. Алишер Салимов, 7. Достон Ибрагимов, 9. Жасур Ҳакимов, 10. Жамшид Искандеров, 15. Бобур Асқаров, 17. Асад Собиржонов, 21. Шохрух Муҳмудхожиев, 29. Жаҳонгир Аҳмадов, 31. Иброҳим Йўлдошев, 34. Шохрух Абдураҳмонов.
Захира: 43. Владимир Вагин, 3. Валерий Акопов, 4. Шахбоз Жўраев, 5. Холмат Эркинов, 8. Камрон Саидазимов, 14. Хумоюнмирзо Иминов, 28. Григорий Аҳмедов.
“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Ислом Тошпўлатов, 11. Муслим Қурбонов, 17. Дилшод Баратов, 19. Иброҳим Мухторов, 25. Исмоил Охунжонов, 27. Достон Мелиқўзиев, 55. Мўмин Содиқжонов, 70. Сардор Исақов, 97. Дониёр Тўлашев, 98. Савелий Абрамов.
Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 9. Рамзбек Исақов, 14. Баҳодир Акрамов, 26. Исмоил Толипов, 96. Шукур Мўминов.