Эртага Қўқонда футбол байрами

09.05.2018

Азиз футбол мухлислари !

Эртага “Марказий” стадионида котта футбол байрами. Вилоят “дерби”сида севимли жамоамиз “Қўқон-1912”, Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилади.
Эртанги учрашувни байрмона ўтиши, стадионга келган мухлислар мириқиб дам олиб кетишлари учун “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти бир талай ишларни амалга оширмоқда.
Бундан олдинги учрашувларда бўлгани каби эртанги баҳсда ҳам сизни стадионимизда “сюрприз”лар кутиб турибди. Бу сафар сиз азизлар қўшиқларини севиб тинглайдиган, барчангиз кўришни истайдиган таниқли юлдузларимиз Қўқон шаҳрига ташриф буюрадилар. Бундан ташқари турли салқинлантирувчи ичимликлар ,музқаймоқ ва фаст-фуд егуликлар савдоси йўлга қўйилади. Болажонлар эса эртак қаҳрамонлари билан учрашадилар ва расмларга тушадилар.
Яхшиси эртага стадионимизга вақтлироқ келинг ва барчасини ўз кўзингиз билан кўринг.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО