Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ягона гол кичик “дерби” тақдирини ҳал қилди

09.05.2018

Кичик “дерби” сокин бошланди. Илк дақиқалардан ҳар икки жамоа вакиллари эҳтиёткорлик билан тўп суришди. Ўйиндаги биринчи хавфли вазият 15-дақиқада содир этилди. Қанотдан олдинга интилган Достон Мелиқўзиев тўпни шеригига оширганди. Муслим Қурбонов тўпга ета олмади. 27-дақиқада ҳисобни очишга яқин келгандик. Футболчиларимизнинг ажойиб комбинациясидан сўнг, Иброҳим Мухторов меҳмонлар посбони билан деярли бирга-бир вазиятга кириб бориб, тўпни дарвозабоннинг устидан “ташлаб” қўймоқчи бўлди. Бироқ унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 40-дақиқада Достон Рашидовнинг зарбаси хавфли кўриниш олди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида яна бир қулай имконият йўққа чиқди. Достон Мелиқўзиев-Аваз Маматхўжаев ўзаро “девор” услубида рақиб ҳимоячиларини ортда қолдиришганди. Маматхўжаевнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Жамоалар танаффусга нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби эҳтиёткорлик билан бошланди. 58-дақиқада меҳмонлар гол уришганди. Бироқ бош ҳакам тўп киритилишидан олдин  ўйин қоидаси бузилганлиги билдириб, голни инобатга олмади.

Орадан икки дақиқа ўтиб вакилларимизда яхши имконият вужудга келди. Бахтиёр Абдубанноновнинг зарбасини меҳмонлар посбони катта қийинчилик билан баратаф этди.

85-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Шериклари томонидан оширилиб берган тўпни Илҳом Ваҳобов дарвозамизга аниқ йўллади.

Қолган дақиқаларда футболчиларимиз ҳарчанд ўринишмасин, рақиб дарвозасига йўл топа олишмади ва кичик “дерби”да мағлубиятга учрашди.

 

Ёшлар лигаси

11-тур

“Қўқон-1912” – “Нефтчи” – 0:1 (0:0)

Ҳакамлар: А. Раҳимов, Д. Мирзараҳимов, О. Аъзамжонов.

Гол: Илҳом Ваҳобов – 85.

“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Ислом Тошпўлатов, 7. Иброҳим Ғофуров, 11. Муслим Қурбонов, 19. Иброҳим Мухторов, 25. Исмоил Охунжонов, 26. Аваз Маматхўжаев, 27. Достон Мелиқўзиев, 55. Мўмин Содиқжонов, 70. Сардор Исақов, 98. Савелий Абрамов.

Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 9. Рамз Исақов, 14. Баҳодир Акрамов, 17. Умид Муҳаммадалиев, 96. Шукур Мўминов, 97. Дониёр Тўлашев.

“Нефтчи”: 16. Шуҳратилло Раҳмонов, 3. Миржамол Неъматов, 4. Шодиёр Ҳожиматов, 7. Рустам Солижонов, 8. Илҳом Ваҳобов, 9. Ҳамидилло Абдуҳамидов, 11. Абдулло Холдоров, 17. Оллоёр Солижонов, 22. Асилбек Ғойибжонов, 27. Даврон Маматов, 33. Достон Рашидов.

Захира: 21. Фаррух Турдалиев, 5. Зафар Исроилов, 6. Ибоджон Абельфазов, 14.  Абдужалил Маназаров, 18. Бобур Исроилов, 19. Шаҳзод Усмонов, 24. Афзалбек Абдуғаниев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО