Ғиёс Комилов рамзий терма жамоада

14.05.2018

10,11,12 май кунлари Pepsi Суперлига 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди.  SPORTS.uz. сайти мазкур баҳсларда ўзини кўрсатган футболчилардан иборат тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

11-тур рамзий терма жамоасидан “Қўқон-1912” ҳимоячиси Ғиёс Комилов ҳам ўрин олди. 5-рақамли футболчимиз “Нефтчи”га қарши кечган ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этди.

Қуйида SPORTS.uz талқини бўйича ўн биринчи тур рамзий терма жамоаси билан танишишингиз мумкин:

Дарвозабон: Ботирали Эргашев “Навбаҳор”.

Ҳимоячилар: Аъзам Алиев “Навбаҳор”, Алег Зотеев “Локомотив”, Владимир Бубантя АГМК, Ғиёсжон Комилов “Қўқон-1912”.

Ярим ҳимоячилар: Жовлон Иброҳимов “Бунёдкор”, Арслонмурот Омонов “Бухоро”, Сардор Мирзаев “Локомотив”, Жалолиддин Машарипов “Пахтакор”.

Ҳужумчилар: Исмоил Гонсалвеш “Пахтакор”, Филип Раевац “Бунёдкор”.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО