Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗ ЯНА МАҒЛУБ БЎЛИШДИ

25.05.2018

Учрашувни футболчиларимиз фаол тарзда бошлаларига қарамай, илк хавфли вазият бизнинг дарвозамизда содир этилди. Меҳмонларнинг ҳаракатларини Ислом Абдуллаев ўзининг ишончли ўйини билан самарасиз қолдирди.

16-дақиқада учрашувда ҳисоб очилди. Рақибнинг ҳужумини футболчиларимиз ўз жарима майдончалари ичида қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Бош ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини эса Сардор Жаҳонов голга айлантирди. Дарвозабонимиз тўп йўналишини тўғри топган бўлса-да, уни қайтара олмади.

37-дақиқада ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлгандик. Иброҳим Ғофуровнинг зарбаси чиройли чиқди. Меҳмонлар посбони ўз ўрнида.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Исмоил Охунжонов иккинчи марта огоҳлантирилди. У эса қизил карточкага айланди. Исмоил пенальти бўлган вазиятда ҳам сариқ картока олганди.

Иккинчи бўлимни футболчиларимиз шиддатли тарзда бошлашди. 46-дақиқада бурчакдан ошириб берилган тўпни Иброҳим Ғофуров рақиб дарвозасига йўллади. Зарбага озгина аниқлик етишмади.

50-дақиқада Аббос Абдукаримов дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, ҳисобни оширди.

62-дақиқада ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлдик. Баратов томонидан ошириб берилган тўпни Мухторов рақиб дарвозасига аниқ йўллай олмади.

68-дақиқада Достон Мелиқўзиев бир неча рақибларни алдаб жарима майдончасига кириб борди. Бироқ сўнгги зарбани бера олмади.

83-дақиқада захирадан майдонга тушган Исмоил Толипов рақиб дарвозасини ишғол этди.

86-дақиқада меҳмонлар учинчи голни киритишди.

Қолган дақиқаларда бир қатор имкониятга эга бўлдик. Лекин улардан самарали фойдалана олмаслик оқибатида навбатдаги мағлубиятни тан олишга мажбур бўлдик.

 

Ёшлар лигаси

13-тур

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 1:3 (0:1)

Ҳакамлар: Р. Каримов, Ш. Аъзамов, Д. Мирзараимов, Ж. Ҳакимов.

Голлар: Исмоил Толипов – 83. Сардор Жаҳонов – 16 (пен), Аббос Абдукаримов – 50, Муҳаммад Одилов – 86.

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Ислом Тошпўлатов, 7. Иброҳим Ғофуров, 11. Муслим Қурбонов, 17. Дилшод Баратов, 19. Иброҳим Мухторов, 25. Исмоил Охунжонов, 27. Достон Мелиқўзиев, 55. Мўмин Содиқжонов, 70. Сардор Исақов, 98. Савелий Абрамов.

Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 9. Рамзбек Исақов, 14. Иброҳим Аҳмаджонов, 26. Исмоил Толипов, 96. Шукур Мўминов, 97. Дониёр Тўлашев, 99. Иброҳим Усмонов.

“Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 4. Жаҳонгир Ҳусанов, 6. Суҳроб Ярашев, 7. Сардор Жаҳонов, 8. Аббос Абдукаримов, 9. Хумоюн Абдураимов, 14. Суннат Маҳмудов, 17. Орзу Раззоқов, 32. Аҳлиддин Файзиев, 86. Рамис Бегалиев, 96. Фаррух Жўраев.

Захира: 18. Самандар Шодмонов, 20. Муҳаммад Одилов, 71. Ғайрат Давронов, 99. Илҳом Кенжаев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО