Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” – “Нефтчи”: Кубокдаги тўқнашувлар ҳақида

29.05.2018

Эртага жамоамиз Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал доирасида Фарғонанинг “Нефтчи” клубига қарши майдонга тушади. Мазкур учрашув “Марказий” стадионда соат 18:57да старт олади.

Қуйида ушбу учрашувга бағишланган айрим маълумотларни тақдим этамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

Фарғона вилояти шарафини ҳимоя қилаётган бу икки жамоа Ўзбекистон кубоги баҳслари доирасида бир неча бор ўзаро тўқнаш келишган.

Хусусан, 1996 йили ва 2000/2001 йилги мусобақалар гуруҳ босқичида ушбу жамоалар ўзаро майдонга тушишган. 1997 йили эса Ўзбекистон кубоги чорак финалида мазкур жамоалар ўзаро майдонга тушишган. Қўқондаги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Фарғонада эса “Нефтчи”нинг қўли баланд келган – 5:2.

2000/2001 йилги кубок баҳсларининг 1/8 финалида ҳам ушбу жамоалар тўқнаш келишган. Ўша беллашувда фарғоналиклар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Ниҳоят, тарихий аҳамиятга эга учрашув 2014 йили бўлиб ўтган. Ўша мавсумда биринчи лига (ҳозирги Про-лига)да иштирок этаётган “Қўқон-1912” жамоаси Ўзбекистон Кубоги 1/16 финалида “Нефтчи”ни қабул қилиб, тарихий ғалабага эришган. 2014 йил 19 апрель санасида бўлиб ўтган беллашувниг асосий вақти 0:0 ҳисобида якун топган. Пенальтилар сериясида эса “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган – 4:2.

 

Ҳакамлар

30 май куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Нефтчи” учрашувини ёш реферилардан бири А. Нажафалиев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

 

Ўзбекистон кубоги

1/8 финал

“Қўқон-1912” – “Нефтчи”

Ҳакамлар: А. Нажафалиев, Т. Галеев, А. Сидоров, О.Тўйчибоев.

Назоратчи – М. Исмоилов.

Комиссар – М. Саидқосимов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО