Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЯНА БИР ИРОДАЛИ ҒАЛАБА ВА БИЗ ЧОРАК ФИНАЛДА!

30.05.2018

Мазкур жамоалар бундан бир неча кун олдин Суперлига доирасида майдонга тушишганди. 10 май куни бўлиб ўтган ўша учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Бу сафарги баҳс ҳам аввалгиси каби шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди.
Ўйин биз учун омадсиз бошланди. 7-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Ислом Каримов фарғоналикларнинг ҳужумини самарали якунлади.
19-дақиқада “Нефтчи” футболчилари иккинчи тўпни киритишлари мумкин эди. Аваз Ўлмасалиев бироз шошиб қолгани боис зарбага аниқлик етишмади.
27-дақиқада Жавоҳир Сидиқов қанотдан жарима майдончасига кириб бориб, тўпни қулай вазиятда турган Баҳодир Акрамовга оширди. Баҳодир эса рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб ҳисобни тенглаштирди.
Бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоада ҳам ҳисобни ўзгартириш учун бир қатор вазиятлар бўлди. Лекин улардан фойдала олишмади.
Иккинчи таймни футболчиларимиз анча фаол бошлашди. “Нефтчи” аъзолари ҳам бўлим аввалида қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилишди.
67-дақиқада ҳисобни ўзгаритириш учун жуда қулай имкониятга эга бўлдик. Аввалига Акрамовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Сўнгра Бердиевнинг бош билан берган зарбаси шундоққина дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
70-дақиқада Ҳолмуҳаммедов тўпни айлантириб жуда чиройли зарба йўллаган эди. Тўп яна дарвоза устунига тегди.
Қолган дақиқаларда вакилларимиз босимни оширишларига қарамай, ҳисобни ўзгартира олишмади. Ўз навбатида фарғоналикларнинг қарши ҳужумлари ҳам хавфли бўлганини айтиб ўтиш лозим.
Ўйиннинг асосий вақти шу ҳисобда якунига етди.
Кубок баҳсининг регламентига кўра, ғолибни аниқлаш учун қўшимча бўлимлар ўтказилди.
Айтганча, кубок баҳснинг олдинги босқичида ҳам футболчиларимиз қўшимча бўлимларда майдонга тушишган. Ўша баҳсда вакилларимиз ғалаба қозонишган.
Қўшимча бўлимларнинг биринчисида вакилларимиз иккинчи голни киритишлари мумкин эди. Сидиқовнинг боши билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
Биринчи экстра таймда ҳам ҳисоб ўзгармади.
Сўнгги таймни футболчиларимиз шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. 108-дақиқада Игорь Таран яқин масофадан рақиб дарвозасини ишғол эта олмади. Захирадан майдонга тушган ёш ҳужумчимиз Достон Мелиқўзиев ўйинни анча жонлантирди.
111-дақиада “Нефтчи” футболчиси ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан қайтариб қолди. Бош ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини эса Мурод Ҳолмуҳаммедов аниқ амалга ошириб, жамоамизни олдинга олиб чиқди.
Ўйин шу ҳисобда жамоамизнинг иродали ғалабаси билан интиҳо топди. Жамоамиз чорак финалга йўл олди.

Ўзбекистон кубоги
1/8 финал
“Қўқон-1912” – “Нефтчи” – 2:1 (1:1)
Ҳакамлар: А. Нажафалиев, Т. Галеев, А. Сидоров, О.Тўйчибоев.
Назоратчи – М. Исмоилов.
Комиссар – М. Саидқосимов.
Голлар: Баҳодир Акрамов – 27, Мурод Холмуҳаммедов – 111 (пен). – Ислом Каримов – 7.
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов(, 29. Игорь Таран-87), 5. Ғиёс Комилов, 9. Носир Отақўзиев (38. Достон Мелиқўзиев-77), 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков (65. Марко Милич-66), 55. Дарко Гожкович (17.Қувондиқ Рўзиев- 45), 96. Муҳаммаданас Ҳасанов (14. Аваз Маматхўжаев-66).
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 18. Баҳодир Пардаев. “Нефтчи”: 77. Виталий Мирний, 2. Искандар Шойқулов, 3. Шукур Пўлатов, 14. Аброр Исмоилов, 19. Аваз Ўлмасалиев, 20. Ҳусниддин Ғофуров, 22. Абдужамол Исроилов (65. Шодиёр Хожиматов-89), 23. Абдураҳмон Абдулҳақов (71. Хуршид Асқаралиев – 90+4), 25. Алишер Саматов, 90. Ислом Каримов (7. Мурод Бобожонов-81), 95. Достон Турсунов.
Захира: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 4. Сунатилла Эрматов, 8. Аббос Махсталиев, 11. Элёр Мамасолиев, 13. Жамшид Қобилов, 55. Аваз Агалиев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО